Рашид Холиқов учинчи ўғлини уйлантирмоқда

Таниқли хонанда Рашид Холиқов хонадонида бугун қувончли ва унутилмас кун. Санъаткорнинг учинчи ўғли Темурнинг никоҳ тантаналарига тайёргарлик бошланди.
31 август куни оила даврасида ёшларнинг фотиҳа тўйи бўлиб ўтди. Қувончли маросимда яқинлар ва қариндошлар жам бўлиб, келин-куёвга эзгу тилаклар билдиришди.
Рашид Холиқов учун бу куннинг аҳамияти алоҳида. Санъаткорнинг учинчи ўғли ҳам ўз ҳаётида янги босқични бошламоқда.
Тўй муносабати билан ёшларга мустаҳкам оила, бахтли ҳаёт, ўзаро меҳр-оқибат ва келгуси кунларда улкан зафарлар тилаб қоламиз.
Темур ва унинг бўлажак рафиқасига янги ҳаёт йўлида омад ҳамда оилавий хотиржамлик ёр бўлсин!






























Изоҳлар 0
…