Қулоғи очилмаган 22 ёшли аёлда кутилмаган рак аниқланди

Калифорниялик 22 ёшли Аида Бёркинс Чикагога парвоз қилганидан кейин қулоқлари очилмай қолганини сезди. Оддийдек кўринган бу муаммо ортидан ойлар давомида турли текширувлар ўтказилиб, охир-оқибат унда камёб саратон аниқланди.
У уйига қайтгач, аҳволи тез ёмонлашди: томоғига қон келиши, эшитиш қобилияти пасайиши, қулоқда доимий шовқин, чарчоқ ва вазн йўқотиш кузатилди.
1 ва 3 ёшли икки фарзанди бор Аида бир неча шифокорга мурожаат қилди, аммо унга бу ҳолат баландлик таъсири билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилди.
Ниҳоят, шифокорлар қон кетишига сабаб бўлаётган, евстахий найини беркитган массани аниқлади ва Аидани ЛОР мутахассисига юборди. Унинг айтишича, барча товушлар бўғиқ эшитилар, қулоғидаги шовқин эса тўхтамасди.
ЛОР шифокори массани кўриб, унинг саратон бўлиши мумкинлигини тахмин қилди. Текширувлар Аиданинг аденоидлари ҳам кучли яллиғланганини кўрсатиб, уларни олиб ташлаш зарурлигини аниқлади.
Биопсия натижаларини кутаётганда унинг томоғининг чап томони шиша бошлади ва иккинчи биопсия ўтказилди. Шифокор саратон эканини аниқ айта олмаган бўлса-да, натижалар жуда шубҳали эканини билдирди.
Компьютер томографияси эса ўсма бир нечта ҳудудларга, жумладан бош суяги асоси яқинидаги бўйин лимфа тугунларига тарқалганини кўрсатди.
Февраль ойида Аидага назофарингеал карцинома — бурун ортидаги бурун-ҳалқум соҳасида бошланадиган камёб бош ва бўйин саратони ташхиси қўйилди.






























Изоҳлар 0
…