date

Моуриньо: «Реал» мухлислари ҳануз мени ҳурмат қилади, деди

Моуриньо: «Реал» мухлислари ҳануз мени ҳурмат қилади, деди

«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Реал»даги фаолияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, Мадрид клубида у ҳам муваффақиятли, ҳам омадсиз даврларни бошдан кечирган, бироқ жамоа учун бор кучини берган. Моуриньога кўра, «Реал» мухлислари ҳануз уни айнан шу фидойилиги учун ҳурмат қилади ва қадрлайди.

Жозе Моуриньо 2010–2013 йилларда «Реал»ни бошқарган. Ўша даврда мадридликлар Испания чемпионати, Испания кубоги ва Испания суперкубогини қўлга киритган.

17 февраль куни «Бенфика» ва «Реал» Чемпионлар лигаси доирасида тўқнаш келади. Аввалроқ Моуриньо «Реал»га Чемпионлар лигасида мусобақани тарк этишини, аммо Ла Лигада чемпион бўлишини тилаган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Моуриньо: «Реал» мухлислари ҳануз мени ҳурмат қилади, деди