date

«Балтика» ҳимоячиси Россияга қарши ўйнашга умид қилмоқда

«Балтика» ҳимоячиси Россияга қарши ўйнашга умид қилмоқда

«Балтика»нинг малилик ҳимоячиси Натан Гассама Россия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида ўз мамлакати сафида майдонга тушишни хоҳлаётганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ ОАВ Валерий Карпин бошқарувидаги Россия терма жамоаси март ойида икки назорат баҳси ўтказиши — Мали ва Гватемалага қарши ўйнаши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатганди.

Гассама шунингдек, клубдаги жамоадоши Мингиян Бевеев билан эҳтимолий тўқнашув мавзусига ҳам тўхталди. Бевеев Россия терма жамоасига чақирилиши мумкин.

«Бу жуда зўр бўларди. Чунки терма жамоаларда бир-биримизга қарши ўйнасак, бу жамоамизнинг ўсиб бораётганини кўрсатади», — дея Гассаманинг сўзларини Metaratings келтирди.

Турли манбаларга кўра, Россия — Мали учрашуви 27 март куни Краснодарда бўлиб ўтади. Гватемалага қарши баҳс эса 31 март куни Санкт-Петербургда ўтказилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Балтика» ҳимоячиси Россияга қарши ўйнашга умид қилмоқда