date

ПСЖ Конате учун курашга қўшилди, «Ливерпул» музокарада

ПСЖ Конате учун курашга қўшилди, «Ливерпул» музокарада

«Ливерпул» марказий ҳимоячи Ибраима Конатени жамоада олиб қолиш ниятида ва футболчи билан янги шартнома бўйича ишлашни давом эттирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Уилсон Кокс хабарига кўра, мерсисайдликлар француз футболчиси билан келишув шартларини муҳокама қилмоқда. Бироқ Конате шошилмаяпти: у аввал «ПСЖ»нинг якуний қарорини кутиб, шундан кейингина янги битимга имзо чекиш-четмасликни ҳал қилмоқчи. Париж клуби ҳимоячи трансфери учун жиддий даъвогар сифатида майдонга чиқди.

Аввалроқ ОАВ Конатени Мадриднинг «Реал»ига ҳам боғлаган эди.

Ибраима Конате 2021 йилда «РБ Лейпциг»дан «Ливерпул»га 40 миллион евро эвазига ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у «қизиллар» сафида 34 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ Конате учун курашга қўшилди, «Ливерпул» музокарада