«Бавария» Фликни табриклаб, унга ижтимоий тармоқларда мурожаат қилди

Ханс-Дитер Флик «Барселона»ни Ла Лиганинг навбатдаги уй учрашувига тайёрламоқда. Каталонияликлар февраль ойининг сўнгги кунида «Вильярреал»ни қабул қилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сешанба куни немис мутахассиси 61 ёшга тўлади. Шу муносабат билан «Бавария» клубининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Фликка қисқа табрик йўлланди: «Туғилган кунинг билан, Ханси».
Флик 2019–2021 йилларда Мюнхен жамоасини бошқарган. Унинг даврида «Бавария» икки марта Бундеслигани ютди, Чемпионлар лигаси, Германия кубоги, Германия Суперкубоги, УЕФА Суперкубоги ҳамда Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати трофейларини қўлга киритди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг