date

Жезуш Роналдуни яқин ўйинда дам олдиради

Жезуш Роналдуни яқин ўйинда дам олдиради

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега навбатдаги ўйинда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд жамоаси чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада таркибга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу учрашувда ҳам у рўйхатда бўлмайди.

«Зич тақвим сабаб Роналдо ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши жуда муҳим ўйин турибди», — деди Жезуш. Унинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Мураббий таъкидлашича, Роналду учун бундай танаффус янгилик эмас: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган айрим учрашувларни аввал ҳам ўтказиб юборган.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуни яқин ўйинда дам олдиради