date

Гвардиола Чемпионлар лигасида рақобат ниҳоятда кескинлигини айтди

Гвардиола Чемпионлар лигасида рақобат ниҳоятда кескинлигини айтди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасидаги рақобат даражаси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Шаҳарликлар» 1/8 финал босқичида яна бир бор Мадриднинг «Реал» жамоасига қарши майдонга тушади.

Испаниялик мутахассис матбуот анжуманида турнирнинг мураккаблигини таъкидлаб, ҳар қандай жамоанинг ўз кучли томони борлигини айтди. Гвардиолага кўра, бу мусобақада узоққа боришни истаганлар энг кучлиларни мағлуб этиши шарт, акс ҳолда кейинги босқичларга муносиб бўла олмайди.

Ўтган мавсумда «Манчестер Сити» Чемпионлар лигасидан айнан «Реал»га қарши баҳсда, плей-оффнинг саралаш босқичидаёқ чиқиб кетганди. Жорий кампанияда эса жамоалар умумий босқичда тўқнаш келиб, ўшанда инглиз гранди 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола Чемпионлар лигасида рақобат ниҳоятда кескинлигини айтди