Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди

Котрина Кулбите бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Осиё Кубоги доирасидаги иккинчи тур учрашувини ўтказди. Афсуски, вакилларимиз ушбу баҳсда Хитой терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашув давомида рақибларимиздан Шао Зикин бир бор, Ли Кинтон эса икки бор дарвозамизни ишғол қилиб, дубл қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз мусобақанинг биринчи турида КХДР вакилларига ҳам 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Шунга қарамай, қизларимизда ҳали плей-офф босқичига чиқиш учун назарий имкониятлар сақланиб қолмоқда. Бунинг учун жамоамиз учинчи турда ғалаба қозониши ва қўшимча кўрсаткичлар бўйича омад ёр бўлиши талаб этилади.
Ушбу муҳим баҳсда Ўзбекистон шарафини Жонимқулова, Хикматова, Дадабоева, Асадова, Кудратова, Аблякимова, Хабибуллаева, Шойимова, Маматкаримова, Карачик ҳамда Зоирова ҳимоя қилди. Захира ўриндиғида эса Гуломова, Саидова, Тошева, Хуснитдинова, Турдибоева, Амирова, Нозимова, Тиллова, Зарипова, Ораниязова, Кучкарова, Аминжонова, Валиханова, Усарова ва Бахтиёрова каби футболчилар жой олди.
Гуруҳ босқичининг ҳал қилувчи учинчи турида Ўзбекистон терма жамоаси Бангладеш вакилларига қарши майдонга тушади. Мазкур учрашув 2024 йил 9 март куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!