"Навбаҳор" қорли кечада "Пахтакор"ни қандай "музлатиб" кетди? (видео)

Ўзбекистон Суперлигасининг 3-турида Тошкентда ҳақиқий драматик манзара кузатилди: қор ёғиб турган совуқ об-ҳаво, оғир майдон, қаттиқ кураш ва кутилмаган натижа.
«Пахтакор» ўз уйида «Навбаҳор»ни қабул қилди, аммо учрашув пойтахтда 31 йилдан кейин илк бор «лочинлар»нинг 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди. Катулонди Кати ва Русланбек Жиянов голларга муаллифлик қилди.
Суперлига. 3-тур
Пахтакор – Навбаҳор 0:2
Голлар: Катулонди Кати, 47 (0:1), Русланбек Жиянов, 65 пен (0:2)
Шундай қилиб, Темур Кападзе жамоаси очколари сонини 6 тага етказиб олди. «Пахтакор» ҳисобида ҳам 6 очко бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг