"Марсель" логотипи янгиланиши мухлислар танқидига учради

1 дақиқа ўқиш519
"Марсель" логотипи янгиланиши мухлислар танқидига учради

Франциянинг машҳур «Олимпик Марсель» клуби ўз брендини янгилаш мақсадида логотип дизайнини ўзгартиришга қарор қилди. Бироқ ушбу ташаббус кутилганидек илиқ қабул қилинмади ва мухлислар томонидан кескин танқидларга сабаб бўлди.

Маълум қилинишича, янги логотип устида ишлаш жараёни анча жиддий ва пухта ёндашув асосида амалга оширилган. Лойиҳа учун 2025 йил май ойида Франция Миллий саноат институтига расмий мурожаат йўлланган. Бир йиллик меҳнатдан сўнг, «Арт Деко» услубидаги янги вариант ишлаб чиқилди ва унинг расмий тақдимоти 8 апрелга режалаштирилган эди.

Бироқ, тақдимотга улгурмай туриб, логотип ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди ва мухлислар томонидан қаттиқ эътирозларга учради. Айниқса, дизайннинг замонавий услуби кўпчиликка маъқул келмади.

"Марсель" логотипи янгиланиши мухлислар танқидига учради

Қизиғи шундаки, ребрендинг устида ишлаган агентлик янги логотипни яратишда «Пежо» ва «Ситроен» каби машҳур автомобил брендларидан илҳомланганини таъкидлаган. Бу эса мухлислар норозилигини янада кучайтирди.

«Биз футбол клубимиз, автомобиль дилери эмасмиз», — деган фикрлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Кўплаб мухлислар клубнинг олтин даврларини эслаб, айниқса Бернар Тапи раҳбарлигида бўлган йиллардаги анъанавий логотипни қайтаришни талаб қилмоқда.

Шу тариқа, «Марсель» раҳбарияти учун бу ребрендинг катта сабоқ бўлиши мумкин. Чунки футболда нафақат натижа, балки анъана ва рамзлар ҳам мухлислар учун жуда муҳим аҳамиятга эга.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?