date

Англиянинг 2014 йилдаги энг яхши ўйинчиси бўлиш учун даъвогарлар кимлар?

Англиянинг 2014 йилдаги энг яхши ўйинчиси бўлиш учун даъвогарлар кимлар?

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Уэйн Руни ҳамда «Манчестер Сити» дарвозабони Жо Харт Англияда 2014 йилнинг энг яхши футболчиси мақомини олиш учун энг асосий номзодлар экани маълум бўлди, Бу ҳақда «championat.com »га асосланиб «stadion.uz» хабар бермоқда.

Daily Mail нашрининг ёзишича, ушбу соврин учун номзодлар шорт-листига, шунингдек, «Арсенал»дан Алекс Окслейд-Чемберлен, «Эвертон» ҳимоячиси Фил Жагелка, «Ливерпуль» вице-сардори Жордан Хендерсон ҳам киритилган.

Қўшимча қилиш жоиз, Англиянинг 2014 йилдаги энг яхши ёш ўйинчиси (21 ёшгача) соврини учун "Сток Сити» дарвозабони Жек Батлэнд фаворит дея эътироф этилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Англиянинг 2014 йилдаги энг яхши ўйинчиси бўлиш учун даъвогарлар кимлар?