
Германия чемпионатининг 28-туридан ўрин олган «Бавария» – «Боруссия» Дортмунд учрашуви ўз якунига етди. «Альянц-Арена»да кечган баҳсда мюнхенликлар йирик ҳисобда зафар қучдилар, деб ёзади "Уфф.уз".
Учрашув дебютидаёқ Франк Рибери мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан кўп ўтмай Роберт Левандовски ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. 20-дақиқада дортмундликлар ҳимоячиси Рафаэль Геррейру ҳисобни қичқартиришга эришди. Бироқ иккинчи бўлим бошида Арьен Роббен жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди. Учрашувнинг 68-дақиқасида Левандовски пенальтини аниқ бажариб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасига ўз хиссасини қўшди.
Шундай қилиб «Бавария» ЕЧЛ доирасида «Реал»га қарши кечадиган ўйин олдидан муҳим ғалабани қўлга киритди .
Германия чемпионати, 28-тур
Бавария – Боруссия Д 4:1
Голлар: 1:0 – 4 Рибери, 2:0 – 10 Левандовски, 2:1 – 20 Геррейру, 3:1 – 49 Роббен, 4:1 – 68, пенальти Левандовски.
Бавария – Ульрайх, Мартинес (Хуммельс, 79), Боатенг, Алаба, Лам, Хаби Алонсо, Видаль, Алькантара, Роббен, Рибери (Дуглас Коста, 74), Левандовски (Киммих, 72).
Боруссия Д – Бюрки, Гинтер, Папастатопулос, Бартра, Геррейру (Мерино, 69), Кастро (Роде, 46), Пасслак, Пулишич, Шмельцер, Обамеянг, Дембеле (Мор, 59).
Огоҳлантиришлар: Левандовски (24), Пасслак (36), Бартра (45), Видаль (63), Бюрки (68). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар