Бавария учун кутилмаган зарба: Антонй Гордон бошқа клуб билан келишиб олди

1 дақиқа ўқиш300
Бавария учун кутилмаган зарба: Антонй Гордон бошқа клуб билан келишиб олди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Испаниянинг Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, Барселона жамоаси Нюкасл ҳужумчиси Антонй Гордонни ўз сафига қўшиб олиш бўйича асосий даъвогарга айланди.
  • Италиялик трансфер эксперти Fabrizio Romano футболчи ва каталонияликлар ўртасида келишувга эришилганини тасдиқлади.
  • Натижада, 25 ёшли футболчи учун кураш олиб бораётган Бавария ва Ливерпул қуруқ қолиши кутилмоқда.

Испаниянинг Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, Барселона жамоаси Нюкасл ҳужумчиси Антонй Гордонни ўз сафига қўшиб олиш борасида асосий даъвогарга айланди. Маълумотларга кўра, каталонияликлар Англия терма жамоаси аъзоси учун курашда пешқадамликни қўлга киритган. Италиялик трансфер эксперти Fabrizio Romano ҳам футболчи ва клуб ўртасида келишувга эришилганини тасдиқламоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Натижада, 25 ёшли футболчи учун кураш олиб бораётган яна икки гигант — Бавария ва Ливерпул қуруқ қолиши кутилмоқда. Антонй Гордон фаолиятини Испанияда давом эттиришни афзал кўрмоқда. Унга мураббий Ханси Флик, спорт директори Деко ва президент Жоан Лапорта томонидан тақдим этилган спорт лойиҳаси маъқул келган.

Барселона раҳбариятининг яқинда Лондонга амалга оширган сафари ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Деко бошчилигидаги делегация Англия пойтахтида футболчи билан учрашиб, уни ўз томонига оғдиришга муваффақ бўлган. Хабарларга кўра, инглиз ҳужумчисининг асосий мақсади Камп Ноу стадионида тўп суриш ҳисобланади.

Ҳозирда Нюкасл ва Барселона ўртасида трансферни якунлаш бўйича расмий музокаралар давом этмоқда. Каталонияликлар рақибларини ортда қолдириш учун тезкор ҳаракат қилишмоқда. Бавария бир неча ҳафта олдин футболчига қизиқиш билдирган бўлса, Ливерпул сўнгги кунларда ҳужумни кучайтириш мақсадида унга жиддий таклиф билан чиққан эди.

Ливерпул Муҳаммад Салах кетиши кутилаётган бир пайтда ҳужум чизиғини янгилашни мақсад қилган эди. Бироқ, уларнинг барча уринишлари бесамар кетганга ўхшайди, чунки футболчи аллақачон Барселона фойдасига танлов қилиб бўлган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?