Расман: Антонй Гордон Барселона футболчисига айланди

1 дақиқа ўқиш274
Расман: Антонй Гордон Барселона футболчисига айланди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Испаниянинг Барселона клуби Англиянинг Нюкасл жамоаси вингери Антонй Гордон трансферини расман эълон қилди ва Бавария жамоасини ортда қолдирди.
  • 25 ёшли футболчи каталонияликлар билан 2031-йилгача мўлжалланган беш йиллик шартнома имзолади.
  • Келишувнинг умумий қиймати 80 миллион еврони ташкил этиб, шундан 70 миллион евро дастлаб тўланади ва 10 миллион евро бонуслар кўринишида тақдим этилади.

Испания чемпиони Барселона Англиянинг Нюкасл клуби вингери Антонй Гордон трансферини расман эълон қилди. Каталонияликлар ушбу трансфер пойгасида Бавария жамоасини ортда қолдиришга муваффақ бўлишди. 25 ёшли футболчи кўк-анорранглилар билан беш йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Келишувнинг умумий қиймати 80 миллион еврони ташкил этади. Барселона дастлаб 70 миллион евро тўлайди, қолган 10 миллион евро эса турли бонуслар кўринишида тақдим этилади. Футболчи пайшанба куни тиббий кўрикдан ўтиш учун Барселона шаҳрига етиб келди ва 2031-йилгача мўлжалланган шартномага қўл қўйди.

Бир неча кун аввал Антонй Гордон Мюнхеннинг Бавария клубига ўтиши ва у ерда Гарри Кейн билан бирга тўп суриши кутилаётган эди. Бироқ Барселона спорт директори Деко Англияга ташриф буюриб, музокаралар жараёнини ўзгартириб юборди. Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, жамоада Ламине Ямал каби юлдузлар борлиги ва Ханси Флик лойиҳаси футболчининг қарорига ижобий таъсир кўрсатган.

Шартнома шартларига кўра, агар Гордон ўйинларнинг 60 фоизида иштирок этса, Нюкасл ҳар мавсум учун 1 миллион евродан қўшимча маблағ олади. Шунингдек, футболчининг собиқ жамоаси Эвертон ҳам ушбу трансфердан 15 фоизлик улушга эга бўлади. Ушбу трансфер Нюкасл учун катта фойда келтириши билан бирга, клубга янги футболчилар сотиб олиш учун молиявий имконият яратади.

Трансфернинг тезда ҳал этилиши Антонй Гордон учун Жаҳон чемпионати олдидан Англия терма жамоаси йиғинига ўз вақтида қўшилиш имконини беради. Нюкасл эса халқаро турнирлар вақтида юзага келиши мумкин бўлган жароҳатлар хавфидан қутулиб, ўз трансфер режаларини эрта амалга оширишни бошлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?