Нью-Йоркни тутун қоплади: ЖЧ финали ўтказиладими?

Канададаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари оқибатида Нью-Йорк шаҳри ва унинг атрофида ҳаво сифати сезиларли даражада ёмонлашганига қарамай, 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати финалини бошқа кунга қолдириш режалаштирилмаган. Бу ҳақда The National нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳаво сифати билан боғлиқ муаммолар финал учрашуви ўтказиладиган Нью-Жерси штатидаги Ист-Ратерфорд шаҳри учун ҳозирча жиддий хавф туғдирмаяпти. Бироқ мутахассислар атмосферадаги ҳаво одатдагидек тоза эмаслигини қайд этмоқда.
Канадада давом этаётган йирик ўрмон ёнғинлари натижасида ҳосил бўлган қалин тутун Нью-Йорк шаҳрини қоплаган. IQAir маълумотларига кўра, шаҳарда ҳаво сифати индекси (AQI) аввал 179 бўлган бўлса, айни пайтда 208 даражага етган. Бу эса ҳаво сифати “жуда зарарли” тоифасига киришини англатади.
Нью-Йорк губернатори Кэти Хокул ҳам ўрмон ёнғинлари туфайли юзага келган тутун ҳамда юқори ҳароратнинг биргаликдаги таъсири штатдаги экологик вазиятга салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. У аҳолини саломатлигига эътиборли бўлишга ва ноқулай об-ҳаво шароитларига жиддий муносабатда бўлишга чақирди.
Шунга қарамасдан, Жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи финал баҳси белгиланган режа асосида ўтказилади. Чемпионлик учун Испания ва Аргентина терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув 19 июль куни Тошкент вақти билан соат 23:55 да АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги машҳур «МетЛайф» стадионида старт олади.






























Изоҳлар 0
…