Жанубий Корея ва АҚШ олимлари инсон танаси бўйлаб «ўсувчи» робот-кийимни яратишди

Жанубий Кореянинг КАИСТ институти ва АҚШнинг Станфорд Университй тадқиқотчилари инсон иштирокисиз, мустақил равишда кийиладиган инновацион роботлаштирилган кийим технологиясини намойиш этишди. Ушбу ишланма ўсимликларнинг ўсиш тамойилига асосланган бўлиб, у кийиниш жараёнини бутунлай автоматлаштириш имконини беради. Бу технология нафақат кундалик қулайлик, балки махсус соҳаларда хавфсизликни таъминлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги технология пневматик босим ёрдамида ҳаракатланувчи юmsҳоқ ва эгилувчан «лиана» (печак) симмон конструкциялардан иборат. Тизим ишга туширилганда, кийим матоси худди деворга чирмашиб ўсувчи печак каби инсон танаси бўйлаб юқорига қараб ҳаракатланади. Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, бутун бир ҳимоя костюмини кийиш учун бор-йўғи 10 сония вақт сарфланади.
Табиатдан олинган илҳом ва техник имкониятлар
Лойиҳа муаллифи Ким Нам Гюннинг таъкидлашича, ғоя кутилмаганда, у велосипедда кетаётганида ёмғир остида қолиб кетганида туғилган. Ўшанда у ҳаракатланаётган вақтда ёмғирпўшнинг ўзи кийилса қанчалик қулай бўлиши ҳақида ўйлаган. Робот-лиана кийимни ичкаридан ташқарига қараб ёйиш орқали инсон танасининг контурлари бўйлаб барқарор кўтарила олади.Ушбу технологиянинг асосий устунлиги шундаки, у фойдаланувчидан қилт этмай туришни талаб қилмайди. Инсон ҳаракатда бўлганида ҳам робот ўз вазифасини бажараверади. Шунингдек, тизим мураккаб бошқарув алгоритмларисиз ишлайди, бу эса уни кундалик ҳаётда қўллаш учун анча содда ва ишончли қилади.
КАИСТ профессори Рю Жи-Хваннинг тушунтиришича, робот тор тирқишлар орқали ўтишга, атроф-муҳит шаклига мослашишга ва сиртнинг сирпанчиқ ёки қия эканлигидан қатъи назар ҳаракатланишга қодир. Бу хусусиятлар роботлаштирилган кийимни турли мураккаб шароитларда қўллаш имконини беради.
Қўллаш соҳалари ва истиқболлар
Тадқиқотчилар ушбу ихтиронинг бир неча асосий йўналишларини белгилаб олишган:- Кекса ёшли инсонлар ва имконияти чекланган шахсларга кийинишда ёрдам бериш;
- Ярим ўтказгичлар ишлаб чиқариладиган «тоза хоналарда» ишчиларнинг стерил кийимларни тезкор кийиши;
- Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимларининг махсус ҳимоя воситаларини қўлларсиз кийиши;
- Ноқулай об-ҳаво шароитида спортчилар ва сайёҳлар учун қулайлик яратиш.






























Изоҳлар 0
…