date

Жаҳон чемпионатига энг кўп футболчи юборадиган клублар маълум бўлди...

Дунё футбол жамоатчилигининг нигоҳи Америка қитъасида старт оладиган ЖЧ-2026 мусобақасига қаратилган бир пайтда, халқаро спорт нашрлари қизиқарли таҳлилларни тақдим этишда давом этмоқда. Бу гал нуфузли мундиалда иштирок этадиган чарм тўп усталарининг сони бўйича дунё клубларининг ўзига хос рейтинги эълон қилинди.

Ушбу рўйхат ўзбекистонлик футбол ишқибозлари учун ҳам ғоятда аҳамиятли ва фахрлидир. Боиси, миллий терма жамоамизнинг маҳоратли ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов тўп сураётган Англиянинг «Манчестер Сити» клуби мундиалга энг кўп футболчи улашаётган жамоа сифатида рейтингнинг энг юқори поғонасини банд этди.

«Манчестер Сити» — мундиалнинг асосий «пойдевори»

Англия грандининг нақд 19 нафар юлдуз футболчиси ўз мамлакати шарафини ҳимоя қилиш учун океан ортига йўл олади. «Шаҳарликлар» сафидан ЖЧ-2026да қатнашадиган футболчилар рўйхати қуйидагича кўриниш олган:

Абдуқодир Ҳусанов (Ўзбекистон), Натан Аке, Тижани Рейндерс (Нидерландия), Жереми Доку (Белгия), Омар Мармуш (Миср), Родри (Испания), Райан Шерки (Франция), Эрлинг Ҳоланд (Норвегия), Райан Аит-Нури (Жазоир), Рубен Диаш, Матеуш Нунеш, Бернарду Силва (Португалия), Йошко Гвардиол, Матео Ковачич (Хорватия), Жеймс Траффорд, Нико O'Райли, Жон Стоунз, Марк Гехи (Англия) ҳамда Антуан Семенё (Гана).

Мюнхен «Бавария»си кучли учликда!

Рейтингнинг иккинчи поғонасидан Германиянинг машҳур «Бавария» клуби жой олди. Немис гранди бўлажак Жаҳон чемпионатига ўзининг 18 нафар вакилини юборадиган бўлди. Буюк Британиядан тортиб Осиё қитъасигача бўлган ҳудудларни қамраб олган «Бавария» мундиалчилари рўйхати билан танишинг:

Ким Мин Же (Жанубий Корея), Алфонсо Девис (Канада), Мануел Нойер, Жонатан Та, Александар Павлович, Жошуа Киммих, Леон Горецка, Жамол Мусиала, Леннарт Карл (Германия), Ҳироки Ито (Япония), Даё Упамекано, Майкл Олисе (Франция), Николас Жексон, Бара Сапоко Ндиай (Сенегал), Конрад Лаймер (Австрия), Луис Диас (Колумбия), Ёсип Станишич (Хорватия) ва Ҳарри Кейн (Англия).

Кучли бешликда кимлар бор?

Глобал рейтингнинг кейинги поғоналарида ҳам Европада яққол доминантлик қилаётган супер клубларни кўришимиз мумкин. Хусусан, Лондоннинг «Арсенал» ҳамда Франциянинг «ПСЖ» жамоалари ўз сафидан 16 нафардан футболчини терма жамоалар ихтиёрига кузатиб қўйган. Каталониянинг машҳур «Барселона» клуби эса 15 нафар ўйинчиси билан мундиал қайдномаларидан жой олган.

Мухлислар учун хулоса: Бўлажак Жаҳон чемпионатида дунёнинг энг сара ва энг қимматбаҳо клублари вакиллари ўзаро тўқнаш келишади. Биз эса ушбу катта футбол байрамида майдонга тушадиган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ва Ўзбекистон миллий терма жамоасига улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жаҳон чемпионатига энг кўп футболчи юборадиган клублар маълум бўлди...