ЖЧдаги бир гол Қатар футболчисига бойлик келтирди

ЖЧдаги бир гол Қатар футболчисига бойлик келтирди

Қатар Инвестиция бошқармаси Боалем Ҳухига 3 миллион АҚШ доллари ҳамда қиймати 500 минг доллардан юқори бўлган эксклюзив Rolls-Royce Phantom автомобилини совға қилди. Бу ҳақда “The Touchmine” нашри маълум қилди.

Қатарлик футболчи Боалем Ҳухининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Швейцарияга қарши ўйинда 94-дақиқада урган голи унинг фаолиятидаги энг муҳим ва тарихий дақиқалардан бири бўлди. Айнан шу гол Қатар терма жамоасига узоқ кутилган дуранг натижани ва Жаҳон чемпионати тарихидаги илк очкони тақдим этди.

Жамоа раҳбарияти ҳамда ҳомийлар футболчини рағбатлантириш мақсадида катта миқдордаги мукофот тайёрлашди. Ушбу ҳал қилувчи вазият учун унга 3 миллион доллар пул мукофоти ва қиймати ярим миллион доллардан ортиқ бўлган ҳашаматли Rolls-Royce Phantom автомобили берилиши белгиланди.

Қизиқ жиҳати шундаки, ўйин якунидан сўнг VAR тизими орқали эпизод қайта кўриб чиқилганда, тўп Швейцария ҳимоячиси Миро Муҳеймга тегиб кетгани аниқланиб, гол расман автогол сифатида қайд этилди.

Бироқ бу ҳолат мукофотга таъсир кўрсатмади — Боалем Ҳухининг босими ва ўйиндаги иштироки ушбу голга сабаб бўлгани учун ваъда қилинган барча бонуслар ҳамда қимматбаҳо автомобиль унга топширилиши маълум қилинди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар