Реал Мадрид ва Винисиус Жуниор шартномани узайтириш бўйича музокараларни давом эттиради

Мадриднинг Реал клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор ва раҳбарият ўртасидаги шартномани узайтириш масадаси жамоа атрофидаги асосий мавзулардан бирига айланди. Ҳозирда футболчининг базавий маош, натижаларга боғлиқ бонуслар ва махсус мукофотни ўз ичига олган қарийб 30 миллион евролик молиявий пакети бўйича томонлар ўртасида тафовутлар сақланиб қолмоқда.
Мадриднинг Реал клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор ва раҳбарият ўртасидаги шартномани узайтириш масадаси жамоа атрофидаги асосий мавзулардан бирига айланди. Ҳозирда бразилиялик футболчининг амалдаги келишуви 2027-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, томонлар янги шартнома шартлари борасида бир тўхтамга кела олмаяпти. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
The Athletic нашри тарқатган маълумотларга кўра, Реал Мадрид ва футболчи вакиллари ўртасидаги молиявий масалалардаги тафовутлар ҳамон сақланиб қолмоқда. Томонлар яқин ҳафтада мазкур масалага ойдинлик киритиш учун яна бир бор музокара столига ўтиришни режалаштирган.
Трансфер бозори ва Арсенал қизиқиши
Футболчининг келажаги борасидаги ноаниқлик фонида Англиянинг Арсенал клуби вазиятни диққат билан кузатмоқда. Лондонликлар бош мураббийи Микел Артета жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш учун шахсан Винисиус Жуниор хизматига қизиқиш билдирмоқда ва трансфер ойнасида унинг ортидан қувиб бориш имкониятларини баҳоламоқда.Манбага кўра, айни дамда бразилиялик қанот ҳужумчиси олдида учта асосий йўл мавжуд: Реал Мадрид билан шартномани узайтириш, келаси йил ёзигача кутиб, эркин агент сифатида клубни тарк этиш ёки ёзги трансфер ойнасидаёқ Арсенал сафига кўчиб ўтиш.
Молиявий талаблар ва клуб сиёсати
Винисиус Жуниорнинг талаблари Мадрид клуби раҳбарияти учун жиддий бошқотирма туғдирмоқда. Футболчи базавий маош, натижаларга боғлиқ бонуслар ҳамда шартномани узайтириш учун махсус мукофотни ўз ичига олган қарийб 30 миллион евролик молиявий пакетни талаб қилмоқда. Бундай шартнома тури Реал Мадрид тарихида ҳали кузатилмаган.Ўз навбатида, қироллик клуби ўзининг қатъий маошлар чегарасидан воз кечиш ниятида эмас. Клуб белгиланган молиявий лимитдан ошишни истамаётган бир пайтда, футболчининг вакиллари талаб қилинаётган махсус бонусни даромадни оширишнинг ягона йўли сифатида кўрмоқда.
Томонлар ўртасидаги келгуси музокаралар якуний қарор қабул қилинишида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Винисиуснинг Мадридда қолиш-қолмаслиги ёки бошқа чемпионатга йўл олиши яқин кунларда ойдинлашиши кутилмоқда.






























Изоҳлар 0
…