Италияда 40 йилдаги энг кучли зилзила ваҳима уйғотди

Италия жанубидаги Неапол шаҳри ва унинг атрофида 31 июл куни маҳаллий вақт билан соат 19:46 да 4,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Табиий офат оқибатида камида 21 киши жароҳатланди ва улардан икки нафарининг аҳволи оғир екани маълум қилинди. Мутахассислар бу Поцсуоли ҳудудида сўнгги қирқ йил ичида кузатилган енг кучли ер силкиниши еканини таъкидлади.
Италия жанубида жойлашган Неаполь шаҳри ва унинг атрофида 31 июль куни 4,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Табиий офат оқибатида камида 21 киши турли даражада жароҳат олган бўлиб, улардан икки нафарининг аҳволи оғир экани хабар қилинмоқда.
Миллий геофизика ва вулканология институти маълумотларига кўра, ер силкиниши бутун Неаполь шаҳрида ва айниқса, эпицентри Флегрей майдонлари ҳудудида жуда кучли сезилган. Зилзила маҳаллий вақт билан соат 19:46 да қайд этилган.
Мутахассислар таъкидлашича, бу Поццуоли ҳудудида сўнгги қирқ йил ичида кузатилган энг кучли зилзила ҳисобланади. Ушбу ҳудудда ер пўстининг секин кўтарилиши ва чўкиши билан боғлиқ брадисейсмик фаоллик қайта бошланганидан бери бундай кучли силкиниш илк бор қайд этилмоқда.
Орадан бир неча соат ўтиб, маҳаллий вақт билан тахминан соат 22:00 да яна 3,8 магнитудали такрорий ер силкиниши содир бўлиб, аҳоли орасида хавотирни янада кучайтирган.
Зилзила оқибатида бир қатор тураржой биноларига зарар етган. Шунингдек, юқори кучланишли электр узатиш устунининг қисман қулаши сабаб Фуоригрота ва Баньоли туманларида электр таъминоти узилган. Хавфсизлик чоралари доирасида поездлар ҳаракати ҳам вақтинча тўхтатилди.
Бундан ташқари, Сольфатара вулқони атрофида тоғ ёнбағрининг бир қисми ўпирилиб тушган. Поццуоли портига олиб борувчи йўлларда катта ёриқлар пайдо бўлгани боис порт фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Айни пайтда маҳаллий ҳокимият томонидан фавқулодда ёрдам пунктлари ташкил этилган. Жабрланган ва хавфли ҳудудлардан эвакуация қилинган аҳолига ичимлик суви ҳамда биринчи эҳтиёж буюмлари тарқатилмоқда. Мутахассислар эса ҳудудда сейсмик фаолликни доимий равишда кузатишда давом этмоқда.






























Изоҳлар 0
…