
Миржалол Қосимов ўрнига Тошкентнинг «Пахтакор» клуби устози Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда федерациянинг твиттердаги расмий аккаунтида ёзилган хабарга асосланиб Kun.uz хабар қилди.
Бу қарор айни вақтда ЎФФ мажлислар залида давом этаётган мураббийлар кенгаши йиғилишида қабул қилинган.
Маълумот учун, Самвел Бабаян анча йиллардан буён "Пахтакор" жамоасида бош менежер сифатида фаолият юритиб келади. У ўтган мавсумда "Пахтакор" жамоаси билан Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар