Ҳиндистонлик учувчи 174 йўловчини ҳалокатдан сақлаб қолди

1 дақиқа ўқиш271
Ҳиндистонлик учувчи 174 йўловчини ҳалокатдан сақлаб қолди

Дубайдан Тел-Авивга учган Flydubai самолётида юз берган фавқулодда ҳодисада ҳиндистонлик капитан Смит Маччхар йўловчилар ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берди. Ҳодиса 30 сентябрь куни содир бўлган.

Маълум бўлишича, парвоз вақтида иккинчи учувчи капитанга ҳужум қилган. Шундан сўнг самолёт фавқулодда сигналлар юбориб, қисқа вақт ичида кескин пасайган. Маччхар жароҳатланганига қарамай, кабина эшигини очишга муваффақ бўлган. Бу йўловчилар ва экипаж аъзоларига вазиятни назоратга олиш имконини берган.

Самолётда 174 нафар йўловчи бўлган. Ҳодисадан кейин учоқ Саудия Арабистонининг Табук аэропортига хавфсиз қўндирилган. Барча йўловчилар омон қолган.

Маччхар Саудиядаги шифохонага олиб кетилган ва ҳозир аҳволи барқарор экани хабар қилинди. У 2022 йилдан бери Flydubai'да ишлайди, ундан аввал эса SpiceJet авиакомпаниясида фаолият юритган.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху учувчининг ҳаракатларини юқори баҳолаб, унинг жасоратини эътироф этган. Ҳодиса юзасидан тергов давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?