Айрим ишчилар пенсияга эртароқ чиқиши мумкин

Айрим ҳолатларда ишдан бўшатилган фуқаролар одатдагидан эртароқ пенсияга чиқиши мумкин. Бунинг учун бир нечта шартга жавоб бериш керак.
Эркаклар: 58–60 ёшда бўлиши ва камида 25 йил меҳнат стажига эга бўлиши керак.
Аёллар: 53–55 ёшда бўлиши ва камида 20 йил меҳнат стажи бўлиши талаб этилади.
Бундан ташқари, фуқаронинг меҳнат шартномаси қонунда белгиланган асослар бўйича бекор қилинган бўлиши лозим. Ишдан бўшатилгандан кейин фуқарога уч ой давомида мос иш топишга ёрдам берилади.
Агар шу вақт ичида мақбул иш топилмаса, фуқаро ишсиз деб эътироф этилади ва муддатидан олдин пенсия тайинлаш учун ҳужжатлар Пенсия жамғармасига юборилади.
Мурожаатни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юбориш мумкин. Бу хизмат бепул кўрсатилади.






























Изоҳлар 0
…