Ўзбекистон иштирокидаги баҳс мухлислар ташрифи бўйича рекорд ўрнатди!

АҚШ, Мексика ва Канада яшил майдонларида старт олган футбол бўйича ЖЧ-2026 мусобақаси илк турданоқ кутилмаган рекордларни тақдим этмоқда. «Football Meets Data» портали хабарига кўра, гуруҳ босқичининг дастлабки 24 та учрашувини стадионлардан туриб жами 1 572 584 томошабин бевосита кузатиб борди.
Эътиборлиси, ушбу турдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири айнан ҳамюртларимиз иштирокидаги баҳсда қайд этилди.
Илк турнинг энг кўп томошабин тўплаган ТОП-5 ўйини
Мундиал тарихида дебют қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Колумбияга қарши кечган тарихий ўйинини кузатиш учун Мехикодаги муҳташам стадионга 80 824 нафар мухлис ташриф буюрди. Бу кўрсаткич мезбон Мексиканинг ўйини билан бир қаторда ҳозирча турнирнинг мутлақ рекорди бўлиб турибди.
Ўрин | Учрашув | Мухлислар сони |
1–2 | Ўзбекистон — Колумбия | 80 824 |
1–2 | Мексика — ЖАР | 80 824 |
3 | Бразилия — Марокаш | 80 663 |
4 | Франция — Сенегал | 80 545 |
5 | АҚШ — Парагвай | 70 492 |

Энг кам мухлис тўплаган учрашув
Биринчи турнинг энг паст кўрсаткичи Гана ва Панама терма жамоалари ўртасидаги беллашувда кузатилди.
Маълумот учун: Ушбу ўйинни жонли томоша қилиш учун стадионга 42 942 нафар мухлис ташриф буюрди, бу эса рекорд кўрсаткичдан қарийб икки баробар кам демакдир.
Ўзбекистон терма жамоаси майдонда имкониятни бой берган бўлса-да (3:1), трибуналардаги мухлисларнинг фаоллиги ва стадиондаги чинакам футбол атмосфераси мундиал йилномаларига муҳрланди.































Изоҳлар 0
…