Мундиалда сенсация: Ўзбекистон номи ва байроғи музқаймоқларда

АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлигида ўтаётган ЖЧ-2026 мусобақаси ўтаётган ҳудудларда Ўзбекистон номи ва байроғи туширилган музқаймоқлар савдога чиқарилди. Мазкур жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 34 йиллик кутишдан сўнг илк бор иштирок этиб, дастлабки баҳсда Колумбияга 3:1 ҳисобида ютқазди. Шунингдек, учрашув вақтида трибунадаги Исфандиёр исмли кичик мухлиснинг ҳиссиётларга бой лавҳалари ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.
Жаҳон чемпионати ўтаётган ҳудудларда эндиликда Ўзбекистон номи туширилган музқаймоқлар ҳам савдога чиқарилмоқда.
АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлигида ўтказилаётган ЖЧ-2026 мусобақасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси узоқ йиллик — 34 йиллик кутишдан сўнг ўзининг илк учрашувини ўтказди. Дастлабки баҳсда жамоамиз Колумбияга қарши майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шунга қарамай, учрашувдан кейин эътибор фақат натижага эмас, балки Ўзбекистонга бўлган қизиқишга ҳам қаратилди.
Айниқса, трибунадаги кичик мухлис Исфандиёрнинг ҳиссиётларга бой лавҳалари ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, терма жамоамизга нисбатан эътиборни янада кучайтирди.
Бундан ташқари, Мундиал ўтаётган мамлакатларда Ўзбекистон байроғи ва миллий жамоа рамзлари акс этган турли маҳсулотлар пайдо бўлаётгани ҳақида видеолар ҳам тарқалмоқда. Улар орасида музқаймоқлар ҳам борлиги мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда.
Бу ҳолат Ўзбекистон номи халқаро майдонда тобора кўпроқ тилга олинаётганидан далолат беради.






























Изоҳлар 0
…