Роналду Ўзбекистон устидан ғалабадан кейин нималар деди?

Cristiano Ronaldo 2026 йилги Жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон терма жамоасига қарши кечган баҳсдан кейин ўз таассуротлари билан улашди. Португалиялик юлдуз жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабаси ва шахсий рекорди ҳақида фикр билдирди.
5:0 ҳисобида якунланган учрашувда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилган Роналду жамоавий натижа шахсий ютуқлардан устун эканини таъкидлади.
— Мен жуда хурсандман. Бироқ мен учун энг муҳим жиҳат — бу жамоамизнинг меҳнати ва майдонда намойиш этган ўйинидир. Биз яхши ҳаракат қилдик ва ўз даражамизни янада ошира олдик. Албатта, рекордлар инсонга қувонч бағишлайди, аммо менинг асосий мақсадим миллий терма жамоага мақсадларига эришишда ёрдам бериш ҳисобланади, — деди ҳужумчи.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…