Бошқарув сервис компаниялари фойдасига ундирувлар ташкил қилинмоқда

Бошқарув сервис компаниялари фойдасига ундирувлар ташкил қилинмоқда
Қисқача

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида бошқарув сервис компаниялари фойдасига 2 697 та ижро ҳужжати бўйича 2,2 млрд сўм қарздорлик ундирилди. Ушбу йўналишда жами 3,4 млрд сўмлик 3 502 та ижро ҳужжати тамомланган, қарздорларнинг даромадлари ва мол-мулкига нисбатан ундирув чоралари қўлланмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан бошқарув сервис компаниялари (БСК) ҳамда “Иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонаси фойдасига қарздорликларни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бошқарув сервис компаниялари фойдасига жами 3,4 млрд сўмлик 3 502 та ижро ҳужжати тамомланган бўлиб, олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 2 697 та ижро ҳужжати бўйича 2,2 млрд сўм қарздорлик амалда ундирилди.

Шунингдек, қарздорликларни ундириш самарадорлигини таъминлаш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда қарздорларнинг даромадлари ва мол-мулкига нисбатан ундирув чоралари қўлланилмоқда.

Бундан ташқари, “Иссиқлик манбаи” ДУК фойдасига жами 230 млн сўмлик 112 та ижро ҳужжати тамомланган бўлиб, уларнинг 78 таси бўйича 142 млн сўм қарздорлик амалда ундирилди.

Мазкур йўналишда ижро ҳужжатларининг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш, қарздорликларни ундириш самарадорлигини ошириш ҳамда коммунал хизматлар соҳасидаги тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар