Хитойнинг янги AST6200 литография машинаси серияли ишлаб чиқаришга кирди

Шангҳаи Хиншанг Микроассемблй компанияси AST6200 литографик ускунасини тижорат бозорига чиқарди ва илк серияли етказиб бериш бўйича буюртмаларни олди. Қурилма етакчи Хитой яримўтказгич ишлаб чиқарувчиси корхонасида технологик текширув ва синовлардан ўтиб, тўлақонли серияли ишлаб чиқариш босқичига ўтди, илк намуналари эса 2025-йил ноябр ойида завод синовларини якунлаган эди.
Хитой яримўтказгичлар бозори технологик мустақиллик сари яна бир муҳим қадамни ташлади. ixbt.com хабар беришича, Шангҳаи Хиншанг Микроассемблй компанияси ўзининг янги AST6200 литографик ускунасини тижорат бозорига муваффақиятли чиқариб, биринчи серияли етказиб бериш бўртича буюртмаларни қўлга киритди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Мазкур қурилма етакчи Хитой яримўтказгич ишлаб чиқарувчиси корхонасида тўлиқ технологик текширув ва синов жараёнларидан муваффақиятли ўтди. Қайд этилишича, AST6200 ускунасининг илк намуналари завод синовларини 2025-йил ноябрь ойидаёқ якунлаган эди. Мутахассисларнинг амалий валидациясидан сўнг, тизим тўлақонли серияли ишлаб чиқариш босқичига ўтди.
Технологик хусусиятлар ва қўлланиш доираси
Янги литографик машина анъанавий кремний процессорларини ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган. Унинг асосий вазифаси – кремний карбиди, галлий нитриди, галлий арсениди, индий фосфиди ва бошқа бирикмали яримўтказгичлар асосида компонентлар чиқаришдан иборат.Бундай илғор технологиялар бугунги кунда технология бозорида ўта талабгир бўлиб, улардан қуйидаги соҳаларда кенг фойдаланилади:
- Замонавий электромобиллар ишлаб чиқариш
- 5G алоқа тармоқлари инфратузилмаси
- Оптоэлектроника тизимлари
Дастурий таъминот ва оптик тизимлар
Қурилма ўзининг хусусий проекцион оптикаси, юқори аниқликдаги қатламларни бирлаштириш тизими, созланадиган ёритиш ва автоматик фокуслаш функциялари билан жиҳозланган. Қўшимча модуллар мураккаб субстратлар билан ишлаш, шунингдек, фронтал ва тескари бирлаштириш амалиётларини бажариш имконини беради.Ишлаб чиқарувчи мазкур ускунанинг дастурий таъминот бошқарув тизимини ҳам тўлиқ мустақил равишда ишлаб чиққан. Тизим ускуналар драйверларидан тортиб, мураккаб технологик жараёнларни бошқаришгача бўлган барча функцияларни ўз ичига олади ва бу Хитой саноатининг ўзига таяниб иш кўраётганини кўрсатади.






























Изоҳлар 0
…