WhoScored Португалия ва Ўзбекистон футболчиларига қандай баҳо қўйди?

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг иккинчи турида Португалия миллий жамоаси Ўзбекистонни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. WhоСкоред портали маълумотларига кўра, учрашувда икки гол урган Криштиану Роналду 9 балл олиб энг юқори баҳога лойиқ кўрилди. Ўзбекистон сафида эса Элдор Шомуродов ва Абдуқодир Ҳусанов 6,5 баллдан олиб жамоанинг энг яхши кўрсаткичини қайд этди. Миллий жамоамизда энг паст баҳолар Абдувоҳид Неъматов, Отабек Шукуров ва Одил Ҳамробековга берилди.
ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг иккинчи туридан ўрин олган Португалия ва Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Баҳсда европаликлар 5:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди.
WhoScored халқаро статистика портали учрашувда майдонга тушган футболчиларнинг ҳаракатларини баҳолади.
Баҳсда икки гол урган Криштиану Роналду энг юқори баҳога лойиқ кўрилди. Португалия сардорига 9 балл қўйилди.
Роналдудан кейин Нуну Мендеш 8,8 балл, Бруну Фернандеш эса 8,7 балл билан юқори натижа қайд этди. Рубен Диаш ва Жоау Канселунинг ҳаракатлари 7,9 баллга баҳоланди.
Ўзбекистон миллий жамоаси сафида Элдор Шомуродов ва Абдуқодир Ҳусанов энг юқори — 6,5 балл олди. Аббосбек Файзуллаев ва Беҳруз Каримовга 6,3 баллдан қўйилди.
Миллий жамоамизда энг паст баҳолар Абдувоҳид Неъматов, Отабек Шукуров ва Одил Ҳамробековга берилди. WhoScored рўйхатида Неъматов 4,4, Шукуров 5,4, Ҳамробеков эса 5,5 балл олган.
Футболчиларнинг тўлиқ баҳолари:
Португалия:
Кошта — 7,5
Мендеш — 8,8
Вейга — 7,1
Диаш — 7,9
Канселу — 7,9
Витиня — 7,1
Невеш — 7,0
Феликс — 7,4
Фернандеш — 8,7
Нету — 6,7
Роналду — 9,0
Ўзбекистон:
Неъматов — 4,4
Насруллаев — 6,0
Ҳусанов — 6,5
Абдуллаев — 5,8
Ашурматов — 5,8
Шукуров — 5,4
Ҳамробеков — 5,5
Каримов — 6,3
Ғаниев — 6,1
Файзуллаев — 6,3
Шомуродов — 6,5
Шу тариқа, дубль муаллифи Криштиану Роналду учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида энг юқори баҳони қўлга киритди.































Изоҳлар 0
…