Кузнецов Ўзбекистоннинг ўйинини танқид қилди ва Роналду ўзидан кетди деди

2 дақиқа ўқиш708
Кузнецов Ўзбекистоннинг ўйинини танқид қилди ва Роналду ўзидан кетди деди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Москванинг ССКА клуби собиқ футболчиси Дмитрий Кузнецов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026dagi иштирокини кескин танқид қилиб, жамоанинг Португалияга қарши ўйинда ижобий натижа қайд этиш имконияти жуда паст бўлганини таъкидлади.
  • Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон учун бу жаҳон чемпионатидаги илк иштирок экани ва жамоа аъзоларининг аксарияти бундай юқори даражада етарли тажрибага эга эмаслиги сабабли натижа шундай якунланган.

Москванинг ЦСКА клуби собиқ футболчиси Дмитрий Кузнецов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026даги иштироки ҳамда Португалияга қарши ўтказилган учрашуви ҳақида кескин фикрлар билдирди.

Ўзбекистон гуруҳ босқичининг иккинчи турида Португалияга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Кузнецовнинг таъкидлашича, ушбу баҳсда «Оқ бўрилар»нинг ижобий натижа қайд этиш имконияти жуда паст бўлган.

«Ростдан ҳам Португалияга қарши ўйинда Ўзбекистоннинг имкониятлари деярли йўқ эди. Албатта, стандарт вазият ёки кутилмаган гол бўлиши мумкинди, аммо бу сафар бундай ҳолат кузатилмади», — деди мутахассис.

Унинг фикрича, Португалия биринчи турдаги кутилмаган дурангдан кейин Ўзбекистонга қарши алоҳида мотивация ва жипслик билан майдонга тушган.

«Португалияликлар гол уриш ва ғалаба қозонишлари шарт эканини яхши тушуниб туришарди. Чунки биринчи турдаги дуранг уларнинг режасига кирмаган кутилмаган натижа эди», — дея таъкидлади Кузнецов.

Собиқ футболчи Ўзбекистон учун бу жаҳон чемпионатидаги илк иштирок экани ва жамоа аъзоларининг аксарияти бундай юқори даражада етарли тажрибага эга эмаслигини қайд этди.

У фақат Элдор Шомуродов ва Абдуқодир Ҳусановни халқаро даражада тажрибаси нисбатан юқори футболчилар сифатида тилга олди. Бироқ Ҳусанов ҳам Португалия голлари билан якунланган айрим вазиятларда хатоларга йўл қўйганини айтди.

«Шу сабаб натижа шундай бўлди. Ўзбекистон футболчилари кўп вазиятларда рақибга етиб бора олишмади, ҳужумга ўтишда ҳам ишончсиз ҳаракат қилишди», — деди Кузнецов.

Мутахассис Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийлигига Фабио Каннаварони таклиф қилиш қарорини ҳам танқид қилди.

Унинг фикрича, мураббийнинг машҳурлиги ёки футболчилик фаолиятидаги ютуқлари жамоанинг натижасини кафолатламайди. Барчаси мураббий ихтиёридаги футболчиларнинг савияси ва имкониятларига боғлиқ.

«Каннаварони чақиришдан маъно йўқ эди. Қандай машғулот усулини қўллашинг ёки “Олтин тўп”ни қўлга киритганинг муҳим эмас. Якунда ҳаммаси сенинг ихтиёрингдаги футболчилар савиясига бориб тақалади. Каннаваро қўл остида эса бундай даражадаги таркиб йўқ эди», — дея қўшимча қилди у.

Кузнецов учрашувда икки гол урган Криштиану Роналдунинг ҳаракатларига ҳам тўхталди. У португалиялик ҳужумчининг дублини ортиқча юқори баҳоламаслик кераклигини айтди.

«Роналдунинг Ўзбекистон дарвозасига урган икки голидан кейин ўзига ортиқча баҳо бермаслик лозим. Майдонда унга деярли ҳамма нарсага рухсат берилди ва у жуда кўп вазиятларга эга бўлди», — деди собиқ футболчи.

Шунингдек, Кузнецов баҳс якунида Роналдунинг рақиб футболчиларига нисбатан айрим хатти-ҳаракатларини ҳурматсизлик сифатида баҳолади.

Унинг айтишича, португалиялик футболчи айрим эпизодларда рақиблар билан қасддан тўқнашган ва ўзига ҳаддан ташқари кўп эркинлик берган.

«Агар рақиб Европанинг кучли жамоаларидан бири бўлганида, унга бундай ҳаракатларга йўл қўйишмасди. Германия ёки Испанияга қарши шундай ўйнаганида, майдоннинг ўзидаёқ қаттиқ жавоб оларди», — дея таъкидлади Кузнецов.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мундиалдаги дастлабки икки учрашувда Колумбия ва Португалияга мағлуб бўлди. Энди Фабио Каннаваро шогирдлари гуруҳ босқичининг сўнгги турида Конго Демократик Республикасига қарши майдонга тушади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?