ЖЧ-2026 плей-оффининг илк жуфтлиги аниқланди

1 дақиқа ўқиш219
ЖЧ-2026 плей-оффининг илк жуфтлиги аниқланди

2026 йилги жаҳон чемпионати плей-офф босқичининг дастлабки жуфтлиги маълум бўлди. 1/16 финалда Канада ва Жанубий Африка Республикаси миллий жамоалари кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Жесси Марш бошчилигидаги Канада терма жамоаси «В» гуруҳини иккинчи ўринда якунлади. Мусобақа мезбонларидан бири бўлган канадаликлар учта учрашувда 4 очко тўплаб, плей-оффга чиқиш вазифасини уддалади.

Уго Брос қўл остидаги ЖАР терма жамоаси ҳам гуруҳ босқичида 4 очко жамғарди. Африкаликлар ҳал қилувчи турда Жанубий Кореяни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, рақибидан иккинчи ўринни тортиб олди ва «А» гуруҳидан плей-оффга йўл олди.

Энди ҳар икки жамоа учун хатога ўрин қолмайди. Ғолиб жаҳон чемпионатидаги юришини давом эттиради, мағлуб бўлган терма жамоа эса мусобақани тарк этади.

Канада ва ЖАР ўртасидаги 1/16 финал учрашуви 28 июнь куни Лос-Анжелес шаҳридаги «SoFi Stadium» аренасида бўлиб ўтади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?