Манчестер Юнайтед трансфер ойнаси охирида янги вариантларни кўриб чиқмоқда

1 дақиқа ўқиш350
Манчестер Юнайтед трансфер ойнаси охирида янги вариантларни кўриб чиқмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Манчестер Юнайтед трансфер ойнасининг якуний ҳафталарида чап қанот ҳимоячиси позициясини кучайтириш учун муқобил номзодларни кўриб чиқмоқда.
  • Клубнинг дастлабки асосий нишони Люис Ҳолл бўлган, бироқ Нюкасл Юнайтед уни қўйиб юбормаслигини билдиргани сабабли музокаралар тўхтаган.
  • Энди РБ Лейпсиг ва Германия терма жамоаси ҳимоячиси Давид Раум энг жиддий номзодлардан бири бўлиб турибди.

ТЕАМталк нашри тарқатган маълумотларга кўра, трансфер ойнасининг якуний ҳафталарида таркибни кучайтириш ҳаракатларини давом эттираётган Манчестер Юнайтед клуби чап қанот ҳимоячиси позицияси учун муқобил номзодларни жиддий равишда ўрганиб чиқмоқда. Аввалроқ ярим ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаб олган инглиз гранди ёзги трансферлар вақтида янги қанот ҳимоячисини сотиб олишни асосий устувор вазифалардан бири сифатида белгилаган эди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Дастлабки режаларга кўра, Олд Траффорд жамоасининг асосий нишони Люис Ҳолл бўлган. Инглиз футболчининг ўзи ҳам Манчестер клубига ўтишга қарши эмаслиги ва трансферга ижобий муносабатда эканлиги таъкидланган эди. Бироқ, Нюкасл Юнайтед раҳбарияти ўз футболчисини қўйиб юбориш ниятида эмаслигини қатъий кўрсатди ва бу борадаги музокараларни ҳозирча тўхтатиб қўйишга мажбур қилди.

Давид Раум асосий номзодлардан бири

Вазиятнинг мураккаблашуви фонида спорт директори Жейсон Уилкокс бошчилигидаги селекция бўлими бошқа муқобил вариантларни таҳлил қилишни бошлади. Хусусан, Германиянинг РБ Лейпциг клуби ва Германия терма жамоаси аъзоси Давид Раум Манчестер Юнайтед эътибор марказидаги энг жиддий номзодлардан бири бўлиб турибди.

28 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси якунига етиб бораётгани бу трансферни инглиз клуби учун янада жозибадор қилмоқда. Манбага кўра, ҳимоячининг шартномасида тахминан 34 миллион фунт стерлинг миқдоридаги товвон пули кўрсатилган, бироқ шартнома узайтирилмаса, трансфер қиймати 30 миллион фунтдан ҳам пастроқ бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Шахсий музокаралар ва рақобат

ТЕАМталк хабарига кўра, Давид Раум аллақачон Манчестер Юнайтед вакиллари билан дастлабки музокараларни ўтказиб улгурган. Немис футболчиси инглиз жамоасига кўчиб ўтишни ва асосий таркиб учун Люк Шоу билан рақобат қилишга тайёр эканини билдирган.

Манчестер Юнайтед трансфер ойнасининг охиригача қанот ҳимояси муаммосини ҳал қилиш учун бор имкониятларини ишга солмоқда. Агар Нюкасл ўз позициясини ўзгартирмаса, клуб эътиборини тўлиқ тўлиқ Давид Раум трансферига қаратиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?