Эквадор Германияни мағлуб этиб, плей-офф йўлланмасига эга бўлди (видео)

Эквадор Германияни мағлуб этиб, плей-офф йўлланмасига эга бўлди (видео)

2026 йилги жаҳон чемпионатида «E» гуруҳининг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини ҳал қилиб бўлган Германия миллий жамоаси Эквадорга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу ғалаба Лотин Америкаси вакилига энг яхши учинчи ўрин эгалари қаторида кейинги босқичга чиқиш имконини берди.

Учрашув шиддатли бошланди. 2-дақиқада Лерой Сане Германияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ немисларнинг устунлиги узоққа чўзилмади.

9-дақиқада Ангуло жавоб голини уриб, ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда Эквадор босимни кучайтирди ва 77-дақиқада Плата жамоасининг иккинчи голини киритди.

Қолган вақтда Германия ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилди, аммо Эквадор ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, муҳим ғалабани сақлаб қолди.

ЖЧ-2026. «E» гуруҳи, 3-тур

Эквадор — Германия — 2:1

Голлар: Ангуло, 9; Плата, 77 — Сане, 2.

Эквадор: Галиндес, Франко (Пресиадо, 64), Ордонез, Пачо, Ҳинкапи (Эступинан, 71), Йебоа (Торрес, 85), М. Кайседо, Вите, Ангуло (Х. Кайседо, 85), Плата, Валенсия (Родригес, 64).

Германия: Нойер, Киммих (Тиав, 60), Та, Рюдигер, Сане, Нмеча (Байер, 64), Павлович (Штиллер, 46), Раум, Мусиала, Виртц (Гросс, 73), Ҳавертц (Ундав, 60).

Огоҳлантиришлар: Ҳинкапи, 43; Павлович, 44; Франко, 50; Плата, 89.

Шу тариқа, Германия 6 очко билан плей-офф босқичига йўл олди. Эквадор эса 4 очко тўплаб, энг яхши учинчи ўрин эгалари қаторида турнирни давом эттиради.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар