Кот-д’Ивуар Кюрасаони енгиб, 1/16 финалга йўл олди (видео)

2026 йилги жаҳон чемпионатида «E» гуруҳининг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Кот-д’Ивуар миллий жамоаси Кюрасаони 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади ва 1/16 финал босқичига йўл олди.
Учрашув африкаликларнинг фаол ҳужумлари билан бошланди. 7-дақиқада Николя Пепе ҳисобни очиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимда ҳам Кот-д’Ивуар ташаббусни қўлдан бой бермади. 64-дақиқада Пепе яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, дубль қайд этди ва учрашув тақдирини амалда ҳал қилди.
Қолган вақтда Кюрасао ҳисобни қисқартиришга ҳаракат қилди, аммо Кот-д’Ивуар ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, муҳим ғалабани сақлаб қолди.
ЖЧ-2026. «E» гуруҳи, 3-тур
Кюрасао — Кот-д’Ивуар — 0:2
Голлар: Пепе, 7, 64.
Кюрасао: Рум, Бренет (Самбо, 90), Гаари (Кастанер, 77), Обиспо, Фонвилл (Нослин, 77), Флоранюс, Комененция (Антонис, 61), Л. Бакуна, Ж. Бакуна, Локадиа (Кувас, 90).
Кот-д’Ивуар: Фофана, Дуэ, Коссуну, Диоманде, Опери, Сангаре, Кессиэ (Сери, 77), Диалло (Оулаи, 46), Пепе (Ваи, 67), Диоманде (Туре, 67), Бонни (Диаките, 67).
Огоҳлантиришлар: Пепе, 35; Ж. Бакуна, 75; Кастанер, 83.
Шу тариқа, Кот-д’Ивуар 6 очко билан «E» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига чиқди. Кюрасао эса 1 очко билан гуруҳда сўнгги поғонада қолди.































Изоҳлар 0
…