Элдор Шомуродов «Фенербаҳче»га ўтиши мумкинми?

1 дақиқа ўқиш467
Элдор Шомуродов «Фенербаҳче»га ўтиши мумкинми?

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Туркиянинг машҳур «Фенербаҳче» клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Ajansspor нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Истанбул клуби 30 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Фенербаҳче» Шомуродовни трансфер қилиш бўйича дастлабки қадамларни ҳам ташлаган.

Ўз навбатида, футболчининг амалдаги клуби «Истанбул Башакшеҳир» ҳам ҳужумчи бўйича келиб тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Клуб Элдорнинг трансфери учун камида 15 миллион евро талаб қилиши мумкин.

Қайд этиш лозим, «Башакшеҳир» жорий йилнинг февраль ойида Шомуродовнинг трансфер ҳуқуқларини «Рома»дан тўлиқ сотиб олган эди. Ушбу келишув Истанбул клубига 5,8 миллион еврога тушган.

Ўзбекистонлик ҳужумчи ўтган мавсумда Туркия Суперлигасида жуда юқори натижа қайд этди. У чемпионатнинг энг яхши тўпурарига айланиб, 34 та учрашувда 22 та гол урди.

Шомуродов, шунингдек, жамоадошларига 5 та голли узатма берди. Унинг бундай самарадорлиги Туркиянинг етакчи клублари эътиборини тортиши табиий бўлди.

Энди асосий масала — «Фенербаҳче» «Башакшеҳир» талаб қилаётган маблағни тўлашга тайёр бўладими ёки йўқ. Агар томонлар келишувга эришса, Элдор Шомуродов янги мавсумни Туркиянинг энг машҳур клубларидан бири сафида бошлаши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?