Роналд Араужо Ливерпул сафига қўшилди: трансфер тафсилотлари

1 дақиқа ўқиш219
Роналд Араужо Ливерпул сафига қўшилди: трансфер тафсилотлари
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ливерпул Барселона сардори Роналд Араужони сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижара асосида ўз сафига қўшиб олди.
  • Келишувга кўра, инглиз клуби футболчининг маошини тўлиқ қоплайди, Роналд Араужо эса трансфер тезроқ амалга ошиши учун маошини қисқартиришга рози бўлган.
  • Ливерпул мавсум охирида уни 55 миллион евро эвазига тўғридан-тўғри сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Англия Премер-лигасининг янги мавсумига тайёргарлик кўраётган Ливерпул ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда, хусусан, ҳимоя чизиғидаги муаммоларни ҳал этиш долзарб вазифага айланди. ESPN хабар беришича, мерсисайдликлар Барселона сардори Роналд Араужони сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижара асосида ўз сафига қўшиб олди. Ушбу трансфер клуб учун ҳимоядаги бўшлиқларни ёпишда муҳим қадам бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Янги мавсум олдидан ўтказилган ўртоқлик учрашувларида Лидс Юнайтед ва Монакога қарши баҳсларда Ливерпул икки тўп фарқи билан олдинда бориб, якунда ғалабани бой берди. Ушбу натижалар жамоага ҳимоя марказида қўшимча тажрибали ва ишончли ижрочилар сув ва ҳаводек зарурлигини яққол кўрсатиб қўйди. Натижада клуб раҳбарияти дарҳол фаоллашиб, уругвайлик футболчи трансферини ҳал қилди.

Роналд Араужонинг футболчилик йўли

ESPN маълумотларига кўра, Роналд Араужо ўз фаолиятини дастлаб Ҳурокан де Ривера жамоасида ҳужумчи сифатида бошлаган, кейинчалик Рентистас сафида марказий ҳимоячи позициясига ўтган. Уругвай қуйи дивизионидаги ўйинлари билан эътибор қозонган футболчи Бостон Ривер сафида ҳам тўп суриб, Испания клублари эътиборига тушган эди. Натижада Барселона 2018 йилда бошқа жамоалар, жумладан Реал Мадрид қизиқишига қарамай, унинг трансферини расмийлаштирган.

Каталония клуби сафида дастлаб ёшлар жамоасида тўп сурган ҳимоячи тўпни қайтариб олиш тезлиги ва ҳаво курашларидаги устунлиги билан тезда ажралиб турди. Ўша пайтдаги бош мураббий Эрнесто Вальверде уни асосий жамоага жалб қилди. Бироқ унинг Ла Лигадаги дебюти осон кечмади — 2019 йилда Севиляга қарши кечган илк учрашувидаёқ майдондан четлатилганди.

Шунга қарамай, футболчи бу қийинчиликларни енгиб ўтиб, Роналд Куман ҳамда Хави Эрнандес қўл остида жамоанинг асосий таянчига айлана олди. Эндиликда эса у фаолиятида янги саҳифа очиб, Англия Премер-лигасида ўзини кўрсатиш учун Албион томон йўл олди.

Келишув шартларига кўра, инглиз клуби футболчининг маошини тўлиқ қоплайди. Қайд этилишича, Роналд Араужо трансфер тезроқ амалга ошиши учун ўз маошини қисқартиришга рози бўлган. Ливерпул уни мавсум охирида 55 миллион евро эвазига тўғридан-тўғри сотиб олиш ҳуқуқига ҳам эга.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?