Андрей Фёдоров: «Мен Каннаваро ўрнига Кападзени қолдирардим»

1 дақиқа ўқиш249
Андрей Фёдоров: «Мен Каннаваро ўрнига Кападзени қолдирардим»
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Фёдоров мамлакат терма жамоаси бош мураббийи этиб Фабио Каннаваро тайинланишига муносабат билдириб, унинг ўрнига Тимур Кападзени қолдириш кераклигини таъкидлади.
  • Ўзбекистон жаҳон чемпионатининг дастлабки икки учрашувида Колумбияга 1:3 ва Португалияга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўзбекистон миллий жамоаси ўз тарихидаги илк жаҳон чемпионатининг дастлабки икки учрашувида кучли рақибларга дуч келди. Вакилларимиз Колумбияга 1:3, Португалияга эса 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Миллий жамоанинг собиқ футболчиси Андрей Фёдоров турнирдаги муваффақиятсиз натижалар ҳақида фикр билдириб, бош мураббий Фабио Каннаваронинг тайинланишига муносабат билдирди.

Фёдоровнинг таъкидлашича, у қарор қабул қилувчи бўлганида, Италия терма жамоасининг собиқ футболчисини бош мураббий этиб тайинламас ва Тимур Кападзени лавозимида қолдирар эди.

«Менга қолса, Фабио Каннаварони Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий қилиб тайинламасдим. Тимур Кападзени қолдирган бўлардим. У миллий жамоа бош мураббийи сифатида ўз олдига қўйилган вазифаларни яхши бажараётган эди», — деди Фёдоров.

Собиқ футболчи Каннаваронинг ҳам Ўзбекистонда ишлаш учун ўзига хос мотивацияси борлигини таъкидлади. Бироқ у мураббий алмашинуви жамоанинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига таъсир кўрсатган, деб ҳисобламоқда.

Шу билан бирга, Фёдоров Ўзбекистоннинг плей-офф босқичига чиқиш имконияти ҳали бутунлай йўқолмаганини қайд этди.

«Ўзбекистон терма жамоаси албатта гуруҳдан чиқа олмайди, деб айтолмайман. Умид жуда катта эмас, аммо барибир бор. Бунинг учун, энг аввало, Конго ДР терма жамоасини мағлуб этиш керак», — деди у.

Фёдоров Конго ДРни жиддий рақиб сифатида баҳолади ва ушбу жамоа гуруҳ босқичида ўзининг кучли томонларини намойиш этганини алоҳида таъкидлади.

«Конго гуруҳ босқичида ўзини анча кучли томондан кўрсатди», — дея қўшимча қилди Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Конго Демократик Республикаси миллий жамоалари ўртасидаги ҳал қилувчи учрашув 28 июнь куни АҚШда бўлиб ўтади.

Ҳар икки жамоа учун ҳам катта аҳамиятга эга бўлган баҳс Тошкент вақти билан соат 04:30 да бошланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?