Марк Цукерберг сунъий интеллект келажаги ҳақида манифест эълон қилди

1 дақиқа ўқиш127
Марк Цукерберг сунъий интеллект келажаги ҳақида манифест эълон қилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • «Meta» раҳбари Марк Сукерберг сунъий интеллект келажаги ва унинг жамият учун хавфлари ҳақида консептуал манифест эълон қилди.
  • У энг катта таҳдид сунъий интеллект устидан ягона ташкилот ёки мамлакатнинг мутлақ назорати ўрнатилиши эканини таъкидлади.
  • Манифест эълон қилинган куни «Meta» очиқ кодли Мусе Глиммер моделини тақдим этди, унинг параметрлари ва маълумотлар базаси оммага очиқ бўлиб, уни шахсий қурилмаларда ишга тушириш мумкин.

«Meta» корпорацияси раҳбари Марк Цукерберг сунъий интеллект (СИ) келажаги, уни ривожлантириш ва жамият учун асосий хавф-хатарлар ҳақида сўз юритилган концептуал манифест эълон қилди. Бу ҳақда «Axios» нашри хабар тарқатди.

Цукербергнинг таъкидлашича, сунъий интеллект технологиялари сабаб юзага келиши мумкин бўлган энг катта хавф — бу технология устидан ягона бир ташкилот ёки мамлакатнинг ҳаддан ташқари мутлақ назорати ўрнатилишидир.

«Таҳдидлар бўрттирилган, ижобий салоҳият эса камситилмоқда»

«Meta» асосчиси ўз манифестида бугунги кунда СИ атрофидаги ваҳимали хабарлар ва таҳдидлар ҳаддан ташқари бўрттирилаётганини, аслида бу технологиянинг инсоният учун ижобий имкониятлари етарлича баҳоланмаётганини алоҳида қайд этди.

Шунингдек, у дастурий маҳсулотлар тайёр бўлгач уларни чеклашдан кўра, моделларни ривожлантиришнинг дастлабки босқичларидаёқ IT-компаниялар ва давлат органлари ўртасида яқиндан ҳамкорлик ўрнатилишини қўллаб-қувватлади.

Янги «Muse Glimmer» модели ва очиқ код сиёсати

Манифест эълон қилинган куннинг ўзида «Meta» ўзининг янги Muse Glimmer номли очиқ кодли СИ-моделини тақдим этди.

Ушбу моделнинг асосий хусусиятлари:

  • Очиқлик ва шаффофлик: Моделнинг барча параметрлари ва маълумотлар базаси омма учун очиқ бўлиб, исталган фойдаланувчи уни юклаб олиши мумкин.

  • Локал фойдаланиш: Модел энг сўнгги гигант СИ-тизимларидан бироз кучсизроқ бўлса-да, уни бевосита фойдаланувчининг шахсий қурилмаларида (компьютер ёки смартфон) автоном ишга тушириш имконини беради.

Цукерберг яна бир бор очиқ кодли моделларни ва «дистилляция» жараёнини — яъни ихчам моделларни кучлироқ СИ-тизимлари асосида қайта ўқитиб, энг керакли хусусиятларини ажратиб олиш технологиясини ёқлаб чиқди.

Жамоаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард долларлик жамғарма

Сунъий интеллектни ривожлантириш учун бутун дунё бўйлаб улкан маълумотлар марказлари (Data Center) қурилиши жадаллашмоқда.

Шу муносабат билан Цукерберг йирик дата-марказлар яқинида жойлашган ҳудудларда яшовчи аҳоли ва маҳаллий жамоаларни қўллаб-қувватлаш, инфратузилмани ривожлантириш мақсадида 1 миллиард долларлик махсус жамғарма ташкил этиш режасини эълон қилди.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?