Франция ва Норвегия гуруҳ пешқадамлиги учун курашмоқда...

2026 йилги жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувлари давом этмоқда.
Тошкент вақти билан соат 00:00 да «I» гуруҳининг сўнгги тур баҳслари бошланди. Плей-офф йўлланмасини муддатидан аввал ҳал қилиб бўлган Франция ва Норвегия миллий жамоалари гуруҳ ғолиблиги учун ўзаро майдонга тушди.
Ҳар икки жамоа ҳам дастлабки икки турдан кейин 6 очкодан жамғарган. Шу боис ушбу учрашув «I» гуруҳида биринчи ўринни эгаллайдиган жамоани аниқлаб беради.
Франция асосий таркибда Килиан Мбаппе, Усмон Дембеле, Майкл Олисе ва Дезире Дуэ каби ҳужумкор футболчиларни майдонга туширади. Норвегия эса тезкор ва жисмоний курашларга бой ўйин орқали рақибига муаммо туғдиришга ҳаракат қилади.
ЖЧ-2026. «I» гуруҳи, 3-тур
Норвегия — Франция
Норвегия: Селвик, Осгорд, Фалченер, Шелдеруп, Берг, Бобб, Бёркан, Ларсен, Остигор, Торстведт, Эурснес.
Франция: Менян, Кунде, Упамекано, Лакруа, Эрнандес, Чуамени, Коне, Дуэ, Олисе, Дембеле, Мбаппе.
Ушбу баҳс натижаси плей-офф босқичида жамоаларнинг кейинги рақибига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабаб Франция ҳам, Норвегия ҳам гуруҳни биринчи ўринда якунлаш учун бор кучини ишга солиши кутилмоқда.































Изоҳлар 0
…