Скалони Мессини Иорданияга қарши захирада қолдиради

1 дақиқа ўқиш187
Скалони Мессини Иорданияга қарши захирада қолдиради

Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионел Скалони жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Иорданияга қарши учрашувда жамоа сардори Лионел Месси асосий таркибда майдонга тушмаслигини маълум қилди.

Скалонининг таъкидлашича, навбатдаги баҳсда имконият оладиган футболчилар бунга ўз меҳнати ва муносабати билан тўлиқ лойиқ.

«Эртага майдонга тушадиган футболчилар бу имкониятга муносиб эканини исботлади. Улар жамоамизнинг бир қисми ва умумий жараённинг муҳим иштирокчиларидир. Биз қўлга киритган кўплаб ютуқларда уларнинг ҳиссаси катта», — деди мутахассис.

Аргентина бош мураббийи одатда асосий таркибга кирмайдиган ўйинчиларнинг машғулотлардаги фидойилигини ҳам алоҳида таъкидлади.

«Улар асосий таркибда бўлмаган тақдирда ҳам эртаси куни машғулотга биринчи бўлиб келади. Имконият туғилиши билан уларга ўйин вақти бераман. Бу шунчаки бошқалар ўйнамаётгани учун эмас, балки улар бунга муносиб бўлгани учун. Улар ажойиб футболчилар», — дея Скалонининг сўзларини келтирди Ole нашри.

Шу тариқа, Иорданияга қарши учрашувда Аргентина таркибида бир қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Лионел Месси эса баҳсни захира ўриндиғида бошлайди.

Маълумот учун, Месси айни пайтда 5 та гол билан жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?