Ўзбекистон Конго ДРга қарши оқ либосда майдонга тушади

1 дақиқа ўқиш332
Ўзбекистон Конго ДРга қарши оқ либосда майдонга тушади

Ўзбекистон миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Конго ДРга қарши учрашувда оқ либосда ҳаракат қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

28 июнь куни бўлиб ўтадиган муҳим баҳс олдидан FIFA вакиллари ҳамда ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида ташкилий учрашув ўтказилди.

Йиғилиш давомида мусобақа регламентига оид масалалар муҳокама қилиниб, томонларга бир қатор тушунтириш ва эслатмалар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон футболчиларининг Конго ДРга қарши баҳсда тўлиқ оқ рангли либосда майдонга тушиши маълум қилинди. Миллий жамоамиз дарвозабони эса қора либосда ҳаракат қилади.

Конго ДРга қарши учрашув Ўзбекистон учун жаҳон чемпионатидаги илк ғалабани қўлга киритиш имконияти ҳисобланади. Футболчиларимиз ҳал қилувчи баҳсда бор кучини ишга солиб, мухлисларни қувонтиришга ҳаракат қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?