Жанубий Корея ва Эронга Ўзбекистондан кечиккан «жавоб»

1 дақиқа ўқиш12.4K
Жанубий Корея ва Эронга Ўзбекистондан кечиккан «жавоб»

Жаҳон чемпионати саралашларида Ўзбекистон бир неча бор бошқа жамоалар натижасига қараб қолган. 2014 йилги мундиал саралашининг сўнгги турида Жанубий Корея ўз майдонида Эронни мағлуб этса, Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига йўл оларди. Аммо корейслар 0:1 ҳисобида ютқазди ва Эрон билан бирга мундиалга чиқди. Ўзбекистоннинг умиди эса ўша куни сўнди, деб ёзмоқда «Асланов билан футбол» телеграм канали.

2018 йилги Жаҳон чемпионати саралашида ҳам шунга ўхшаш вазият юз берган. Ўзбекистон сўнгги турда Жанубий Корея билан дуранг ўйнади. Плей-оффга чиқиш учун Эроннинг ўз майдонида Сурияни мағлуб этиши керак эди. Лекин ўша баҳс 2:2 ҳисобида якунланди ва Ўзбекистон яна имкониятдан маҳрум бўлди.

2026 йилги Жаҳон чемпионатида эса вазият тескари тус олди. Бу сафар Эрон ва Жанубий Корея Ўзбекистондан камида дуранг кутди. Терма жамоамиз 70 дақиқа давомида уларга керакли натижани сақлаб турди, аммо ўйин охирида учта гол ўтказиб юборди.

Канал бу ҳолатни ҳазиломуз тарзда «кечиккан қасос» сифатида талқин қилган. Йиллар давомида Ўзбекистон бошқалар натижасига қараб қолган бўлса, бу сафар бошқалар Ўзбекистондан натижа кутишга мажбур бўлди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?