ЖЧ-2026. Аргентинада 100%лик натижа, «J» гуруҳида ҳақиқий "триллер"...

2 дақиқа ўқиш231
ЖЧ-2026. Аргентинада 100%лик натижа, «J» гуруҳида ҳақиқий "триллер"...
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг «Ж» гуруҳида учинчи тур баҳслари якунига етиб, Аргентина терма жамоаси учта ғалаба билан юз фоизлик натижа қайд этди ва Иорданияни 1:3 ҳисобида мағлуб этди.
  • Ўйинда аргентиналиклар сафидан Жовани Ло Челсо, пеналтидан Лаутаро Мартинес ҳамда Лионель Месси гол уришди, Иорданиядан эса ал-Тамари битта тўп киритди ва бу жамоа мусобақани тарк этди.

Футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг «J» гуруҳида сўнгги 3-тур баҳслари якунланди. Лионель Месси бошлиқ Аргентина терма жамоаси навбатдаги ғалабасини тантана қилган бўлса, параллел кечган Жазоир ва Австрия ўртасидаги учрашув мундиал тарихидаги энг драматик ўйинлардан бирига айланди.

Иордания — Аргентина: Месси ва Ло Челсонинг классикаси

Аргентина терма жамоаси гуруҳ босқичини кўтаринки кайфиятда якунлади. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ Жовани Ло Челсо ва Лаутаро Мартинес (пенальтидан) рақиб дарвозасини ишғол қилиб, амалда ўйин тақдирини ҳал қилишди. Иордания вакили ал-Тамари 55-дақиқада ҳисобни қисқартирган бўлса-да, 80-дақиқада Лионель Месси ўз сўзини айтди ва якуний нуқтани қўйди — 1:3.

Жанубий америкаликлар 100 фоизлик натижа (3 та ўйинда 3 та ғалаба) билан плей-оффга йўл олишди. Иордания эса бирор очко ололмай, мусобақа билан хайрлашди.

ЖЧ-2026. «J» гуруҳи. 3-тур Иордания — Аргентина 1:3 Голлар: Тамари (55) — Ло Челсо (19), Лаутаро (31 пен), Месси (80).

Жазоир — Австрия: 90+6-дақиқадаги гол ва 6 та тўп киритилган драма

Африка ва Европа вакиллари ўртасидаги баҳс ҳақиқий голлар шоусини тақдим этди. Марко Арнаутович ва Марсель Забитцернинг голларига Жазоир сафидан Белгали ҳамда афсонавий Рияд Маҳрез жавоб қайтарди.

Ҳақиқий драма ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда юз берди: 90+3-дақиқада Маҳрез дублини расмийлаштириб, Жазоирга ғалаба тақдим этгандек туюлганди, аммо 90+6-дақиқада Саша Калажич Австрияни мағлубиятдан қутқариб қолди — 3:3. Ушбу жанговор дуранг ҳар икки жамоани ҳам 1/16 финалга олиб чиқди.

«J» гуруҳидаги якуний турнир жадвали

3-тур ўйинларидан сўнг гуруҳдаги якуний ҳолат қуйидагича кўриниш олди. Аргентина, Австрия ва Жазоир плей-офф йўлланмасини нақд қилишди:

№

Жамоалар

Ўйин

Ғалаба

Дуранг

Мағлубият

Тўплар нисбати

Очко

1

Аргентина

3

3

0

0

8:1

9

2

Австрия

3

1

1

1

6:6

4

3

Жазоир

3

1

1

1

5:7

4

4

Иордания

3

0

0

3

3:8

0

Жамоаларнинг ўйиндаги таркиблари:

  • Иордания: Абу Лайла, Насиб, Ал Араб, Абудаҳаб, Ҳаддод, Ар Рашдан, Ар Равабдеҳ, Таҳа, Олван, Фаҳури, Ал Азайзеҳ.

  • Аргентина: Мартинес, Отаменди, Сенеси, Таляфико, Симеоне, Паредес, Паласиос, Ло Челсо, Паз, Алварес, {Лаутаро} Мартинес.

  • Жазоир: Бенбот, Белгали, Манди, Бенсебайни, Ҳаджам, Ауар, Бенталеб, Маза, Маҳрез, Гоури, Чаиби.

  • Австрия: Шлагер, Пош, Линҳарт, Алаба, Мвене, Сейвалд, Шлагер, Шмидт, Лаймер, Сабицер, Арнаутович.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?