Германия ва Парагвай ўйини олдидан таркиблар маълум бўлди

1 дақиқа ўқиш250
Германия ва Парагвай ўйини олдидан таркиблар маълум бўлди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Жаҳон чемпионати плей-офф босқичининг 1/16 финалида Германия ва Парагвай терма жамоалари бугун соат 01:30 да Бостондаги «Фоксборо» стадионида тўқнаш келади.
  • Учрашувда Юлиан Нагельсманн бошчилигидаги Германия 4-2-3-1 схемасидан фойдаланса, Густаво Алфаро бошқарувидаги Парагвай 4-5-1 тактикасида майдонга тушади.
  • Немислар сафида дарвозани Мануэль Ноер қўриқласа, парагвайликлар дарвозасини Орландо Хил ҳимоя қилади.

Жаҳон чемпионати плей-офф босқичида Германия ҳамда Парагвай терма жамоалари тўқнаш келади. 1/16 финал доирасидаги учрашув бугун соат 01:30 да Бостондаги «Фоксборо» стадионида ўтказилади. Юлиан Нагельсманн Германияни 4-2-3-1, Густаво Алфаро эса Парагвайни 4-5-1 схемасида майдонга туширади. Дарвозаларни Мануэль Ноер ва Орландо Хил қўриқлайди.

Германиянинг ҳимоя чизиғидан Ёзуа Киммих, Антонио Рюдигер, Жонатан Та ва Натаниел Браун жой олган. Таянч ярим ҳимояда Феликс Нмеча билан Александр Павлович ўйнайди.

Ҳужумларни ташкил этиш вазифаси Лерой Зане, Дениз Ундав ва Флориан Вирс зиммасига юклатилган. Кай Ҳаверс эса энг олдинги чизиқда ҳаракат қилади.

Германия таркиби

• Мануэль Ноер
• Ёзуа Киммих
• Антонио Рюдигер
• Жонатан Та
• Натаниел Браун
• Феликс Нмеча
• Александр Павлович
• Лерой Зане
• Дениз Ундав
• Флориан Вирс
• Кай Ҳаверс

Захирада Джамал Мусиала, Леон Горецка, Ник Вольтемаде, Максимилиан Баер, Паскал Гросс, Давид Раум ва бошқа футболчилар бор.

Парагвай таркибида Хулио Энсисо, Мигель Алмирон ва Андрес Кубас каби футболчилар асосий таркибдан ўрин олган. Жамоанинг ягона ҳужумчиси сифатида Габриел Авалос майдонга тушади.

Парагвай таркиби

• Орландо Хил
• Хуниор Алонсо
• Хосе Канале
• Густаво Гомес
• Хуан Касерес
• Хулио Энсисо
• Матиас Галарса
• Андрес Кубас
• Дамиан Бобадиля
• Мигель Алмирон
• Габриел Авалос

Парагвай захирасида Омар Альдерете, Фабиан Балбуена, Ramон Соса, Антонио Санабрия, Алекс Арсе ва Исидро Питта каби футболчилар учрашувга қўшилишга тайёр.

Германия тўп назорати ва қанотлар орқали ҳужум қилишга уринса, Парагвай марказни зич ёпиб, қарши ҳужумларга таянишни режалаштирган. Ғолиб жамоа жаҳон чемпионатининг кейинги босқичига чиқади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?