Президент Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлашга чақирди

1 дақиқа ўқиш189
Президент Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлашга чақирди

Президент Ўзбекистон миллий терма жамоасининг футбол бўйича жаҳон чемпионатидаги иштирокига муносабат билдирди.

У миллий жамоанинг АҚШ ва Мексика майдонларида ўтказган ўйинларини бутун халқ катта ҳаяжон билан кузатганини айтди. Ўзбекистон терма жамоаси FIFA рейтингида 5-ўринда турган Португалия, 13-ўриндаги Колумбия ҳамда кўплаб футболчилари Европанинг етакчи клубларида тўп сурадиган Конго терма жамоаларига қарши майдонга тушди.

Президентнинг таъкидлашича, ушбу учрашувлар футболчилар учун муҳим тажриба бўлди ва улар жаҳон чемпионати муҳитини ҳис қилди. Аббос Файзуллаев ва Элдор Шомуродов эса мусобақадаги илк голларини уриб, мухлисларга қувонч бағишлади.

Миллий терма жамоанинг жаҳон чемпионатидаги иштироки юзасидан турли фикрлар билдирилаётгани ҳам қайд этилди.

«Лекин Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган терма жамоамиз аъзоларига ортиқча ҳис-туйғу билан эътироз билдириш, улардан айб қидириш халқимизга хос иш эмас. Аксинча, бугун уларни қўллаб-қувватлаш, руҳини кўтариш ҳар қачонгидан ҳам муҳим», деди Президент.

Йиғилишда катта ғалабалар учун футболни ривожлантиришга янада кенг шароит яратиш ва соҳага инвестицияларни кўпайтириш вазифаси белгиланди. Аввало, болалар футболига эътибор кучайтирилиб, ушбу спорт турини умуммиллий ҳаракатга айлантириш режалаштирилган.

Ўзбекистон терма жамоасининг келаси йил январ ойида Саудия Арабистонида ўтказиладиган Осиё кубогига тайёргарлиги ҳозирдан бошланади.

«Биз жамоамизга ишонамиз ва ушбу мусобақада ҳам бутун халқимиз билан қўллаб-қувватлаймиз», деди Президент.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?