Мексикадан мағлубиятдан сўнг Беккасесе Эквадордан кетди

1 дақиқа ўқиш251
Мексикадан мағлубиятдан сўнг Беккасесе Эквадордан кетди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Эквадор миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатидан чиқиб кетгач, бош мураббий Себастян Беккасесе ўз лавозимини тарк этди.
  • Аргентиналик мутахассис бу қарорни Мексикага қарши 1/16 финал баҳсидаги 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг эълон қилди ва унинг шартномаси мундиал якунланиши билан тугади.
  • Эквадор терма жамоаси мазкур мусобақанинг гуруҳ босқичида тўрт очко жамғарган ҳолда учинчи ўрин билан плей-оффга чиққан эди.

Эквадор миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан кейин бош мураббий Себастьян Беккасесе ўз лавозимини тарк этганини эълон қилди.

45 ёшли аргентиналик мутахассис бу қарорини Мексикага қарши 1/16 финал баҳсидаги 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг маълум қилди. Унинг терма жамоа билан шартномаси мундиал якунланиши билан тугади ва ҳамкорлик узайтирилмади.

Мексика Эквадорнинг йўлини тўсди

Эквадор плей-оффнинг дастлабки босқичида мусобақа мезбонларидан бири Мексикага қарши майдонга тушди.

Хулиан Киньонес ва Рауль Хименеснинг биринчи бўлимда урган голлари мексикаликларга 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди. Эквадор учрашув якунида Пьеро Инкапьенинг четлатилишидан кейин баҳсни ўн киши бўлиб якунлади.

Беккасесе қарорини ўзи эълон қилди

Учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Беккасесе Эквадор миллий жамоасидаги фаолияти якунланганини тасдиқлади.

Мутахассис терма жамоада ишлашни давом эттиришни истаганини, бироқ жаҳон чемпионатида кўзланган асосий мақсадга эриша олмаганини тан олди. У футболчилар ва мураббийлар штабига биргаликдаги меҳнат учун миннатдорлик билдирди.

Эквадор гуруҳдан учинчи ўрин билан чиққанди

Эквадор терма жамоаси жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида тўрт очко жамғарди.

Жамоа Кот-д’Ивуарга мағлуб бўлди, Кюрасао билан дуранг ўйнади ва Германияни 2:1 ҳисобида енгди. Ушбу натижалар Эквадорга энг яхши учинчи ўрин эгаларидан бири сифатида плей-оффга чиқиш имконини берди.

Бироқ жамоа 1/16 финалда Мексика ҳимоясини ёриб ўта олмади ва мусобақадаги иштирокини якунлади.

Икки йиллик фаолият якунланди

Себастьян Беккасесе Эквадор миллий жамоасини 2024 йилнинг август ойида қабул қилиб олган эди.

Унинг раҳбарлигида жамоа 24 та учрашув ўтказиб, тўққизта ғалаба ва 12 та дуранг қайд этди. Эквадор мазкур даврда бор-йўғи уч марта мағлубиятга учраган бўлса-да, ҳужумдаги паст самарадорлик мутахассиснинг асосий муаммоларидан бири бўлиб қолди.

Энди Эквадор футбол федерацияси терма жамоани кейинги мусобақаларга тайёрлайдиган янги бош мураббийни танлаши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?