«Насаф» иродали ўйинда «Бухоро»ни мағлуб этди

Қаршида «Насаф» ва «Бухоро» жамоалари ўртасида назорат учрашуви бўлиб ўтди. Қизиқарли кечган баҳсда «аждарлар» ҳисобда ортда бораётганига қарамай, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Қаршиликлар сафида Зафармурод Абдираҳматов ва Юсуф Отубанжо гол урган бўлса, «Бухоро»нинг ягона тўпи Асадбек Жўрабоев ҳисобига ёзилди.
«Бухоро» ҳисобни очди
Учрашувнинг 16-дақиқасида Асадбек Жўрабоев гол уриб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди.
Бироқ «Насаф» футболчилари тез орада жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. 30-дақиқада Зафармурод Абдираҳматов ҳисобни тенглаштирди.
Отубанжо ғалаба голини урди
Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди.
Баҳснинг 85-дақиқасида захирадан майдонга тушган Юсуф Отубанжо ҳал қилувчи голни киритиб, «Насаф»га ғалаба келтирди.
Учрашув натижаси
Назорат ўйини
«Насаф» — «Бухоро» — 2:1
Голлар: Абдираҳматов, 30; Отубанжо, 85 — Жўрабоев, 16.
«Насаф»нинг асосий таркиби
Самандар Муратбаев, Дилшод Муртазаев, Ғолиб Ғайбуллаев, Қувончбек Хушвақтов, Зафармурод Абдираҳматов, Шароф Муҳитдинов, Ойбек Рустамов, Муродбек Раҳматов, Диёрбек Абдуназаров, Яшнарбек Бердираҳмонов ва Бобир Абдихолиқов.
Захирадан майдонга тушганлар
Бекжон Раҳматов;
Юсуф Отубанжо;
Акрамжон Комилов;
Зафар Саъдуллаев;
Баҳодир Халилов.
Шу тариқа, «Насаф» янги мавсумга тайёргарлик жараёнидаги назорат баҳсида иродали ғалабани қўлга киритди.































Изоҳлар 0
…