Белгия Сенегални қўшимча вақтда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг нимчорак финалида Белгия терма жамоаси Сенегални қўшимча вақтда 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Сиетлдаги стадионда ўтган учрашувда Сенегал икки тўп фарқи билан олдинда бораётган эди. Белгия асосий вақтнинг сўнгги дақиқаларида ҳисобни тенглаштирди, қўшимча вақт якунида эса ғалаба голини урди.
Сенегал 24-дақиқада Ҳабиб Диаллонинг голидан кейин ҳисобда олдинга чиқди. Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида Исмоилиа Сарр рақиб дарвозасини ишғол қилиб, африкаликлар устунлигини икки тўпга етказди.
Белгия учрашувнинг 86-дақиқасида Ромелу Лукакунинг голи билан фарқни қисқартирди. Oraдан уч дақиқа ўтиб, Юри Тилеманс ҳисобни тенглаштирди ва баҳс қўшимча вақтга ўтди.
Учрашув тақдири 120+5-дақиқада ҳал бўлди. Белгиланган пеналтини аниқ бажарган Тилеманс ўзининг иккинчи голини урди ва Белгияни чорак финалга олиб чиқди.
Белгия ўйин давомида рақиб дарвозаси томон 21 марта зарба берди, Сенегал эса 19 та уринишни амалга оширди. Дарвозага аниқ зарбалар бўйича Сенегал 6:5 ҳисобида устун келди.
Тўп назорати Белгия фойдасига 53 фоизга 47 фоизни ташкил қилди. Белгия 629 та узатма бериб, уларнинг 89 фоизини аниқ бажарди. Сенегал футболчилари 553 та пас узатди, аниқлик даражаси 86 фоиз бўлди.
Учрашувда Белгия 21 марта, Сенегал 11 марта қоида бузди. Ҳар икки жамоа биттадан сариқ карточка олди. Офсайдлар сони 2:2 бўлган бўлса, бурчак зарбалари бўйича Белгия 4:2 ҳисобида устунлик қилди.































Изоҳлар 0
…