Этан Нванери Арсенални тарк этиши мумкин, Милан эса трансферга қизиқмоқда

1 дақиқа ўқиш61
Этан Нванери Арсенални тарк этиши мумкин, Милан эса трансферга қизиқмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Арсенал Этан Нванерини ёзги трансфер ойнаси ёпилишидан олдин сотишга тайёр, Милан эса ёш ярим ҳимоячини трансфер қилишга жиддий қизиқмоқда.
  • Микел Артета жамоасининг асосий таркибидан жой ола олмаётган Нванери Манчестер Сити билан ўйинда захирадан ҳам ўрин олмади, Fabrizio Romano эса унинг Лондонни тарк этиши бўйича режа бир неча ҳафта олдин келишилганини тасдиқлади.

Лондоннинг Арсенал клуби ўзининг иқтидорли тарбияланувчиларидан бири Этан Нванерини ёзги трансфер ойнаси ёпилишидан олдин сотишга тайёрлиги маълум бўлди. Микел Артета жамоасининг асосий таркибидан жой ола олмаётган ёш ярим ҳимоячи фаолиятини Италияда давом эттириши эҳтимоли юқори. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Goal.com нашрининг хабар беришича, Англия Премер-лигасининг сўнгги турида Манчестер Сити билан кечган баҳсда Нванери ҳатто захирадан ҳам ўрин олмади. Гарчи у мавсумолди йиғинларида иштирок этган бўлса-да, мураббийлар штаби унинг хизматидан воз кечишга қарор қилган кўринади.

Fabrizio Romano тасдиқи

Таниқли трансфер эксперти Fabrizio Romano ҳам ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бу маълумотни тасдиқлаб, футболчи ёзги трансфер ойнаси ёчилгунга қадар Лондонни тарк этишини маълум қилди. Унинг қайд этишича, бу режа бир неча ҳафта олдинаёқ келишиб олинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Этан Нванери ўз вақтида рекорд даражадаги ёшда профессионал дебют қилиб, бутун футбол жамоатчилигининг эътиборини тортган эди. Бироқ кучли рақобат ва юлдузларга бой Арсенал таркибида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш унинг учун қийин кечди.

Милан клубининг қизиқиши

Футболчининг трансфер бозорида пайдо бўлганидан дарҳол Милан раҳбарияти хабардор бўлди. Италия гранди ҳужум чизиғини кучайтириш, хусусан, ҳужумчи ортида ҳаракат қила оладиган универсал плеймейкерни изламоқда.

Милан скаутлари июль ойи охирларидаёқ инглиз иқтидорини ўзларининг кузатув рўйхатига киритган эди. Россонери раҳбарияти Сан-Сиро стадионида ёш футболчига керакли шароитларни яратиб беришга тайёр ва трансферни амалга ошириш вариантларини жиддий кўриб чиқмоқда.

Ўтган мавсумда Премиер-лигада етарлича ўйин амалиётини ололмагач, Нванери Франциянинг Марсель клубига ижарага берилган эди. Лига 1 даги тажриба унинг ривожланишига ёрдам берган бўлса-да, Микел Артетанинг асосий режаларига қайта сингиб кетишига етарли бўлмади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?